Shirin Sharipov
Ширин Хомитович Шарипов (туғ. 18-декабр 1989-йил) — ўзбек дзюдочиси-паралимпиячи, 100 кг гача ва 100 кг дан юқори вазн тоифаларида кураш олиб боради. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси, Пара-Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатлари ғолиби ва совриндори, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори, Жаҳон ўйинлари совриндори.
| Ширин Шарипов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1989-йил 18-декабр |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзюдо |
| Медаллар | |
|
| |
Мартаба
2014-йилда Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Параосиё ўйинларида 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида у ўйинларнинг бронза медалини қўлга киритди[1]. Колорадода (АҚШ) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди[2]. 2015-йилда Сеулда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Бутунжаҳон ўйинларида дзюдо бўйича 100 кг гача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[3].
2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 100 кг гача вазн тоифасида у озарбайжонлик дзюдочи Канан Абдулханлини[4][5]. Ўша йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шариповни "Жасорат" медали билан тақдирлаган[6].
2017-йилда Боку шаҳрида (Озарбайжон) бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида параспортчилар ўртасида 100 кг дан ортиқ вазн тоифасида у финалда озарбайжонлик дзюдочи Канан Абдулханлини мағлуб этиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[7]. Тошкент шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида у 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида финалда кореялик дзюдочи Чой Гванг Геунга имкониятни бой берди[8].
2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Параосиё ўйинларида 100 кг дан ортиқ вазн тоифасида у финалда эронлик дзюдочи Моҳаммадрез Хейроллаҳзодани мағлуб этиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[9]. Ўша йили Лиссабонда (Португалия) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва ногиронлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[10]. 2019-йили Атирау шаҳрида (Қозоғистон) дзюдо бўйича ўтказилган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 100 кг дан юқори вазн тоифасида у қитъа чемпиони бўлди[11].
2021-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ярим финалда грузиялик Реваз Чикоидзега ютқазиб қўйганди. Бронза медали учун курашда у икки карра Олимпиада чемпиони озарбайжонлик Илҳом Закиэвга имкониятни бой берди[12].
Манбалар
- ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Инчеон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Cолорадо Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Гамес Сеоул Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ ҳттпс://www.паралимпиcос.эс/арчивед/wеб/2016РИОПВ/депортес/жудо/Рио_2016_ПГ_Жудо_Ресулц_Боок_В1.1.пдф
- ↑ „Узбекистан такес ит алл, стуннинг жудо ресулц ат Паралймпиcс“ (эн). www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ 2017-05-15 08:31:00. „Баку-2017: Два золота парадзюдоистов Узбекистана“ (ру). спорц.уз (2017-йил 15-май). Қаралди: 2021-йил 29-август.[сайт ишламайди]
- ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан Чампионшипс Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Жакарта Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Лисбон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан анд Оcеаниа Чампионшипс Атйрау Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ Токё 2020 Суммер Паралймпиc Гамес | ИПC | Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ (ПДФ), 2021-08-29да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-11-23