Ширин хотун (усмонли туркча: شیریں خاتون‎‎; 1521-йилда вафот этган) – Усмонийлар империяси султони Боязид ИИ нинг жорияларидан бири.

Ширин хотун

Бурсадаги Муродия мажмуаси ичида жойлашган Ширин хотуннинг саркофаги (марказда)
Туғилиши тах. 1447
Вафоти тах. 1521-йил
Бурса, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Бурса, Туркия)
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи Боязид ИИ
Фарзандлари Айнишоҳ Султон
Шаҳзода Абдуллоҳ
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Келиб чиқиши номаълум, бироқ Усмонийлар империяси анъаналарига кўра султонларнинг аёллари, одатда, насроний бўлиб, улар Усмонийлар қул савдоси орқали империя ҳарамига олиб келинган. Кейинчалик шу ерда исломни қабул қилган ва уларга янги исм берилган[1].

Ширин хотун Боязид ҳали шаҳзода ва Амася санжакбейи бўлган пайтда унинг ҳарамига кирган. 1463-йилда тўнғич қизи Айнишоҳ Султонни, 1465-йилда эса тўнғич ўғли Шаҳзода Абдуллоҳни дунёга келтирган. Боязид Усмонийлар султони бўлгач, Ширин хотун султоннинг тўнғич ўғлининг онаси сифатида „Баşкадин“ яъни султоннинг бош хотини мақомига кўтарилган[2][3].

Турк анъанасига кўра, барча шаҳзодалар тайёргарликларининг бир қисми сифатида вилоят ҳокими сифатида хизмат қилишлари керак эди. 1467–1468-йилларда Ширин хотун ўғли Абдуллоҳга ҳамроҳ бўлиб Манисага, сўнгра 1470-йиллар бошида Трабзонга борди. 1480-йилда икковлари яна Манисага қайтишди ва 1481-йилги тахт учун курашдан сўнг Коняга кетдилар[3][4].

Султон Ширин хотунга Миҳалиçдаги Эмакин қишлоғини ҳадя қилган. Ширин хотун 2 та мактаб вақф қилган, уларнинг бири Бурса, бошқаси Миҳалиçда жойлашган эди. Шунингдек, у 2 та масжид ҳам қурдирган. Улардан бири Эйнесилда жойлашган бўлса[5], иккинчиси эса 1470-йилда Трабзон қал’аси ичида бунёд этилган „Хотуния масжиди“ номи билан машҳур масжид эди[6]. Ўз вақфлари учун Ширин хотун Şиледаги Кабаcааğаç ва Кади қишлоқларини, шунингдек, Кўча Дере сойидаги 4 та мавжуд тегирмонни ажратган[5].

1483-йилда Шаҳзода Абдуллоҳнинг вафотидан сўнг[4] Ширин хотун Бурсада истеъфога чиқди. У ўғли Абдуллоҳ учун мақбара қурдирди, кейинчалик шу ерга унинг ўзи, келини ва набираси ҳам дафн этилди[2][3][7].

Фарзандлари

Ширин хотун ва султон Боязид ИИ 1 қиз ва 1 ўғил кўрган:

  • Айнишоҳ Султон (тах. 1463-йилда Амасяда туғилган – тах. 1514-йилда Бурсада вафот этган) 1490-йилда Абу Наср Аҳмадхонга турмушга чиққан ва Ҳонзода хонимсултон ва Неслиҳон хонимсултон имсли 2 қизини ҳамда Султонзода Зайниддин бей исмли ўглини дунёга келтирган. У онаси ва акаси билан бирга Бурсада дафн этилган.
  • Шаҳзода Абдуллоҳ (1465-йилда Амасяда туғилган – 1483-йил 6-ноябрда Коняда вафот этган) – султон Боязиднинг тўнғич ўғли. Номаълум сабабларга кўра вафот этган ва Бурсада дафн қилинган. 1480-йилда у амакиваччаси Наргисзода Фараҳшод Султонга (Наргисшоҳ Фараҳшоҳ деб ҳам аталган, у Шаҳзода Мустафонинг қизи эди. Вафотидан кейин Бурсада Ширин хотун мақбарасига дафн этилган) уйланган. Улар 1 ўғил ҳамда 2 қиз фарзанд кўрган.

Манбалар

  1. ↑ Пеирcе, Леслиэ (1993). Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд: Охфорд Университй Пресс. ИСБН 0-19-508677-5.
  2. ↑ 2,0 2,1 Улуçай 2011, с. 46.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Улуçай, М. Çаğатай. БАЙАЗИД ИИ. ИН ÂИЛЕСИ — 109-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Ал-Тикрити, Набил Сирри. Şэҳзаде Коркуд (cа. 1468-1513) анд тҳе Артиcулатион оф Эарлй 16тҳ Cентурй Оттоман Религиоус Идентитй – Волуме 1 анд 2, 2004 — 311–12-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Ҳıзлı, Мефаил. Маҳкеме сиcиллерине гöре Османлı класик дöнеминде илкöğретим ве Бурса сıбян мектеплери. Улудаğ Üниверситеси Басıмеви, 1999 — 169-бет. ИСБН 978-9-756-95817-9. 
  6. ↑ Ҳорулуоğлу, Şâмил. Трабзон ве çэвресинин тариҳи эсерлери. Эр Офсет Матбааcıлıк, 1983 — 79-бет. 
  7. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 190.

Адабиётлар

  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.