Ширинбой Абдуллаев (инглизча: Ширинбой Абдуллаэв; 1992-йил 4-августда туғилган[1]) – ўзбекистонлик футболчи, дарвозабон позициясида ўйнайди. 2024-йилдан Бухоронинг „Бухоро“ клуби футболчиси[2].

Ширинбой Абдуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ширинбой Абдуллаев
Таваллуд санаси 1992-йил 4-август (1992-08-04) (34 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах Ўзбекистон
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бухоро
Рақами 1
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2016 Сўғдиёна 11 (0)
2017 →  Обод 12 (0)
2017—2023 Сўғдиёна 31 (0)
2024— Бухоро 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 29-март учун)

Футболчилик фаолияти

Ширинбой Жиззах футбол мактабида таълим олган. Профессионал фаолиятини 2011-йил Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубида таркибида бошлаган. Жиззах жамоасида асосан иккинчи дарвозабон сифатида фоалият олиб борган. 2012-йилги мавсумда Ўзбекистон биринчи лигасида клубнинг асосий дарвозабонларидан бири сифатида иштирок этган. 2017-йилги мавсумда Тошкентнинг „Обод“ клубига ижарага берилган. Обод жамоаси таркибида асосий дарвозабон сифатида ўйнаган ва 12 ўйинда дарвозани қўриқлаган. иккинчи давра олдидан „Сўғдиёна“ жамоаси Ширинбойни жамоа таркибига қайтарган. 2022-йилги мавсумда Жиззах клуби таркибида АФC Кубогида ўйнаган[3][4][5].

2023-йил 8-декабрда „Сўғдиёна“ жамоаси билан шартномаси узайтирилмаслигини эълон қилди ва Ширинбой жамоани тарк этган[6][7]. 2024-йил январ ойида собиқ устози Улуғбек Бақоев таклифига кўра „Бухоро“ жамоаси машғулотларида иштирок этган[8] ва феврал ойида Бухоро клуби билан шартнома имзолаган[9][10].

Ютуқлар

Клуб

Бухоро
  • Ўзбекистон Кубогида иккинчи ўрин: 2025
Сўғдиёна

Шахсий ҳаёт

Ширинбой таниқли футболчи Иззатилла Абдуллаевни акасидир.

Манбалар

Ҳаволалар