Ширинбой Шарофович Олимов (1971-йил 18-ноябр, Бухоро тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори, профессор.

Ширинбой Олимов
Таваллуди 1971-йил 18-ноябр (1971-11-18) (54 ёш)
Бухоро тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Бухоро давлат университети
Таълими Бухоро давлат университети
Илмий даражаси педагогика фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Ширинбой Олимов 1971-йил 18-ноябр Бухоро туманида туғилган. 1994-йилда Бухоро давлат университетини „Педагогика ва тарбиявий ишлар методикаси“ мутахассислигини тугатган[1]. 1994—1995-йилларда Бухоро индустриал-педагогика техникуми педагогика фани ўқитувчиси, 1995−1998-йилларда Бухоро индустриал-педагогика техникуми сиртқи бўлим бошлиғи, 1998—2000-йилларда Бухоро педагогика техникуми сиртқи бўлим услубчиси, 2000—2002-йилларда Бухоро педагогика техникуми кундузги бўлим бошлиғи, 2002—2007-йилларда Бухоро вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, 2007—2010 -йилларда Бухоро туманидаги Янги турмуш иқтисодиёт коллежи директори, 2010—2013-йилларда Бухоро муҳандислик-технология институти „Ижтимоий фанлар“ кафедраси доценти, 2013—2016-йилларда Бухоро муҳандислик-технология институти „Ижтимоий фанлар“ кафедраси профессори, 2016-йилдан Бухоро давлат университети „Педагогика“ кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда[1].

Илмий фаолияти

2002-йилда номзодлик, 2012-йилда „Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш назарияси ва амалиёти“ мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2008-йилда доцент, 2018-йилда профессор илмий унвони берилган[1]. 2013-йилда Ўзбекистон Республикаси „Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланган. „Тарбиявий ишлар методикаси“ (2018), „Педагогик ва психологик фанларни ўқитиш методикаси“ (2022), „Педагогик деонтология ва компетентлик“ (2022), „Инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш технологияси“ (2022), дарсликлари, „Педагогик технологияларнинг ўқув-тарбия жараёнига қўллаш“ (2014), „Педагогика. Энсиклопедия 1-жилд“ (2015), „Педагогик маҳорат“ (2018), „Умумий педагогика“ (2018), „Педагогик технология“ (2019), „Обшая педагогика“ (2019), „Педагогика назарияси ва тарихи“ (2022) ўқув қўлланмалар, 200 га яқин илмий мақола муаллифи[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.