Ширмонхон Шокировна Зокирова (1953.4.9, Жалолқудуқ тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Андижон педагогик институтининг бошланғич таълим методикаси факултетини тугатган (1980). Педагогик фаолияти 1971 йилдан бошланган. У Жалолқудуқ туманидаги 23-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. З. фаолияти даврида ўз ишининг устаси, ёш авлодга ўзидаги бор билимини сингдира оладиган мехрибон устоз сифатида намоён бўлди. З. дарсларни кўргазмали қуроллар ва техника воситалари асосида ташкил этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил