Shiru shakar
Ширу шакар, санъати муламмаъ — маълум тартиб билан 2 тилда ёзилган шеър; шундай шеър ёзиш усули. Ўзбек шеъриятидаги Ширу шакарда шеърнинг 1-мисраси ўзбекча, 2-мисраси форсча ёки арабча, форс шеъриятида эса аксинча, 1-мисра форсча, 2-мисра ўзбекча (туркий) ёки арабча бўлиши мумкин. Ўн байтгача арабча, кейин форсча айтилган шеърлар ҳам бор. тахминан ХВ асрдан бундай услуб "Ширу шакар" деб юритилади. Юсуф Амирий "Банг ва Чоғир мунозараси" асарида Чоғир ва Бангни сут билан шакарга ўхшатиб, "Ширу шакартек бир-бири бирлан қарин", дейди. Уч тилда ёзилган шеър шаҳди ширу шакар деб аталган.
Ширу шакар элементлари Ғарбий Европа ва рус адабиётида ҳам мавжуд. ХВ асрда Италияда бу хил асарлар "макароник поэзия" дейилган. ХВИИИ—ХИХ асрларда бу шеърият намуналари Россия ёзувчилари ижодида ҳам кўринди. Лекин яратилиш усули ва мақсадига кўра Ширу шакар билан макароник поэзия айнан бир ҳодиса эмас. Одатда Ширу шакар лирик, макароник шеърлар ҳажвий, юмористик хусусиятга эга. Ўзбек шеъриятида Ширу шакар С. Айний, Ҳамза, Ғ.Ғулом, С. Абдулла, Э. Воҳидов ва бошқалар ижодида учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |