Shirvon
Ширвон – Шим. Озарбайжонда, Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган тарихий вилоят. „Шўрхоклар“ атамаси – „Шарван“ шаклида сосонийлар даврида (226—651) қадимий Кавказ Албанияси, кейинчалик Арронини бир қисмини англатиш учун қўлланган. 654 йил Ширвон араблар томонидан эгалланган ва кейинчалик Шайбон қабиласидан бўлган араб ноибларининг меросий мулкига айланган. шаҳрини 799—1538 йилларда ширвоншоҳлар сулоласи бошқарган. Уларнинг даврида Ширвон ҳудудига Кура дарёсидан Дарбанд шаҳригача бўлган ерлар кирган. Пойтахти – Шемаха шаҳри Салжуқийлар босқини вақтида Ширвон Озарбайжон мустақиллиги учун кураш марказига айланган. 12—ХИИИ асрларда ушбу кураш жараёнида Ширвон Грузия билан яқинлашган. ХВ аср ўртасида Ширвон анча кучайган. У ипак етиштириш ва тўқимачиликнинг марказларидан бўлиб, халқаро савдода муҳим рол ўйнаган. Ширвон, шунингдек, йирик маданий марказ бўлиб, унда Низомий, Хоқоний. Фалакий ва бошқалар ижод қилганлар. Сифавийлар давлати кучайиши билан Ширвон уларга қарам бўлиб қолиб, 1538-йил ширвоншоҳлар ҳокимияти барҳам топган. Ширвон Сафавийлар давлатининг вилоятига айланган. 1748-йил Ширвон ҳудудида мустақил Ширвон хонлиги барпо этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |