Shirvon tekisligi
Ширвон текислиги, Ширвон дашти — Озарбайжондаги КураАракс пасттекислигининг бир қисми. Кура дарёсининг чап соҳили бўйлаб жойлашган. Баландлиги 16 м дан 100 м гача. Ғарбдан шарққа нишаб. Ер юзаси, асосан, текис, фақат баъзи жойларида антиклинал структурага эга, баландлиги 200 м гача бўлган қирлар, балчиқли вулқонлар конуслари кўтарилган. Иқлими кескин континентал. Йилига 200–350 мм ёғин тушади. Бўз ва бўз-ўтлоқ тупроқларда, асосан, шувоқ, шўралар ўсади. Суғориладиган жойларида пахта, ғалла ва бошқалар экинлари экилади. Чорвачилик, токчилик ривожланган. Суғориш учун Мингечаур сув омборидан Юқори Ширвон канали ўтказилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Озарбайжон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |