Shirvon xonligi
Ширвон хонлиги (1748-1820) — Шимолий Озарбайжондаги ўрта аср давлати. Эрон шоҳи Нодиршоҳ асоратидан 1748-йил халос бўлингач, вужудга келган. Ширвон хонлиги Шимолий Озарбайжондаги энг йирик ва бой хонликлардан бири эди. Аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик, ипакчилик, тўқимачилик, савдо, ҳунармандчилик бўлган. Гулистон сулҳ шартномаси (1813)га кўра, Эрон Ширвон хонлигига бўлган даъвосидан воз кечган. 1820-йил хонлик бошқаруви бекор қилиниб, рус маъмурияти билан алмаштирилган. Ширвон хонлиги ҳудудида Ширвон провинсияси тузилган, у 1840 йил Каспий вилояти (1846 йилдан Шемаха, 1859 йилда Боку губерняси) таркибига кирган. Ширвон хонлиги ҳудуди Озарбайжон Республикасининг бир қисми хдгсобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |