Shisha
Шиша қаттиқ аморф моддадир. Шиша одатда мўрт ва шаффоф бўлади.
Шиша — таркиби Шиша ҳосил қилувчи компонентлар (кремний, бор, алюминий, фосфор, германий оксидлари ва бошқалар) ва металлар (литий, калий, натрий, калций, магний, қўрғошин ва бошқалар)нинг оксидларидан иборат аралашмани қиздириш йўли билан суюқлантириб совитишдан ҳосил бўлган аморф мўрт материал. Шиша қиздирилганда кристалл моддалар каби маълум бир трада суюқланмайди ва қотмайди, балки аста-секин қаттиқ ҳолатдан чўзилувчан юмшоқ ҳолатга ва ниҳоят суюқ ҳолатга ўтади. Суюқлантирилган Шиша эритмаси совитилганда маълум тралар оралиғида аввал пластик ҳолатга ўтади, сўнгра қотади. Шиша — изотроп, яъни унинг физик хоссалари (ёруғлик нурини синдириш кўрсаткичи, иссиқлик ўтказувчанлиги ва бошқалар) турли бўйича ўлчанганда бир хил бўлади. Таркибидаги анорганик бирикмаларнинг турига кўра, Шиша қуйидаги синфларга бўлинади: элементар Шиша, оксид Шиша, галогенид Шиша, халкогенид Шиша ва аралаш Шиша
Элементар Шиша — фақат бир элемент атомларидан иборат. Олтингугурт, селен, маргимуш, фосфорни, ўта тез совитилганда эса баъзи металларни ҳам шишасимон ҳолатда олиш мумкин.

Оксид шишанинг асосий компонентлари кислородли бирикмалардан ташкил топган. Кремний, германий, бор, фосфор, маргимуш оксидлари жуда осонликча Шиша ҳосил қилади.
Халкогенид Шиша сулфидлар, селенидлар ва теллуридлар асосида олинади. Маргимуш сулфид (А8,83), сурма сулфид (8253), селенидлар (Аз28э3), (828э3), теллуридлар (А$2Те3) асосидаги Шишалар маълум.
Галогенид Шиша бериллий фторид ВеҒ2ва рух хлорид 2пС12асосида олинади.
Оксид Шиша таркибидаги Шиша ҳосил қилувчи оксид хилига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади (қавсларда Шиша ҳосил қилувчи компонент кўрсатилган): силикат Шиша (8ЙУ2), борат Шиша (В,03), фосфат Шиша (Р2б5), германат Шиша, (Ое02), боросиликат Шиша (В20 ва 8ЙУ2), алюмосиликат Шиша (А1203ва 8ЙУ2).
Ишлатилишига кўра, қурилиш Шишаси (дераза ойнаси, Шиша блоклар ва бошқалар), меъморлик қурилиш Шишаси, автомобил Шишаси, термик барқарор Шиша, кимёвий лаб. Шишаси, тиббиёт Шишаси, оптик Шиша, электровакуум Шишаси, ёруғлик техникаси Шишаси, идиш Шишаси, навли Шиша, шунингдек Шиша тола ва Шиша пластиклар фарқланади. Ионловчи нурлардан сақлайдиган Шиша, ёриб ўтувчи радиация индикаторлари Шишаси, ўзгарувчан ёруғлик ўтказувчи фотохром Шиша, лазер материаллари сифатида қўлланадиган Шиша, эрувчан Шиша ва ҳоказо ишлаб чиқарилади.
Энг оддий таркибли бир компонентли кварс Шишаси саноатда кремний диоксид 8ЙУ2асосида олинади. Ме20п 8ЙУ2(бу ерда Ме — №, К; п=2*4) таркибли эрувчан бинар ишқорийсиликат Шиша ҳам саноат аҳамиятига эга. Дераза ойнаси, меъморликқурилиш, навли, идиш ва бошқалар саноат Шишалари асосини №20—СаО—8ЙУ2учлик системадаги композициялар ташкил этади. Бу оксидлардан ташқари улар таркибига Шишаиинг кристалланишга мойиллигини сусайтирувчи М§0 ва кимёвий барқарорлигини оширувчи А120, киради. Баъзи Шиша турларининг кимёвий таркиби жадвалда келтирилган.
шаҳрининг хоссалари унинг таркибидаги компонентларга боғлиқ. Энг тавсифли хоссаси унинг шаффофлигидир (дераза ойнасининг шаффофлиги 83— 90%, оптик шаҳриники эса 99,95% гача). Шиша мўрт жисм, механик таъсирларга жуда сезгир. Зичлиги 22008000 кг/м³.


Табиатда перлит, обсидиан каби табиий Шишалар мавжуд (қаранг Вулкан шишаси). Сунъий шишанинг пайдо бўлишини, одатда, кулолчилик билан боғлайдилар. Кулолчиликда лойдан ясалган маҳсулотни куйдиришда унга сода ва қум тушган бўлиши, натижада буюм сиртида шишасимон сир (глазур) ҳосил бўлган бўлиши мумкин.
Шиша мил. ав. 4 минг йилларда қадимий Миср ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарила бошлаган. Дастлаб бўғиқ Шиша ишлаб чиқарилган. Таркибидаги моддалар аста-секин ўзгартирила борган. Ундаги ишқорий металларнинг оксидлари 30% дан 20% гача камайтирилган. шишага қўрғошин ва қалай оксидлари қўшиладиган бўлган, ранг киритиш мақсадида марганец ва кобалт бирикмалари қўшилган. Мил. ав. 2 мингинчи йилларда Мисрда ҳажми 0,25 л ли сопол кўзаларда Шиша эритилган. Қадимги Шишалар 1000—1100°да пиширилган.
2 муҳим масала — шаффоф Шиша тайёрлаш ва маҳсулотга пуфлаб шакл бериш ҳал қилингандан бошлаб шишасозлик технологиясида муҳим ўзгариш рўй берди. ХИХ аср охиригача шишасозликда қўл меҳнати устун эди, ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб турли хил Шишалар ишлаб чиқариш автоматлаштирилди.
Бадиий Шиша бадиий идиш ва буюмлар, меъморлик қисмлари, манзарали композициялар, ҳайкалтарошлик (асосан, кичик шаклларда), ёритқичлар, сунъий безак тошлар, Шиша мозаика ва бошқалардан иборат. Дастлаб қадимий Миср (мил. ав. ИВ—И асрлар), Сурия, Финикия, Хитойда ривожланган. Бу даврдаги шишасозлик мактабларининг иш тажрибалари ёзилган асар ва китобларнинг энг қадимгиси мил. ав. 2 минг йилларга оид бўлиб, улар қадимий Месопотамият топилган. Айнан шу мамлакатда лойга миххатлар ёрдамида ёзиб қолдирилган мил. ав. ВИИ асрга тааллуқли жадвалларда энг қадимги рангли Шишалар таркиби ва тайёрлаш усуллари баён этилган. Археологик изланишлар қадимги сунъий Шиша буюмлар мил. ав. 4-минг йиллик ўрталарига мансублигини, улар илк бор Миср ёдгорликларида, кейинроқ Месопотамияда учрашини кўрсатади. Мил. ав. 3-минг йиллик ўрталарига мансуб Шиша маҳсулотлар кўпгина мамлакатлар ёдгорликларида топилган.

Қадимги дунё санъатида Шиша маҳсулотлар (гулдон, мунчоқ, исирға, тамга ва бошқалар), асосан, сопол қолиплар ёрдамида тайёрланган, лекин улар бўғиқ (ношаффоф), яшил, зангори, феруза рангли бўлган. ВИ асрдан бадиий шишачилик маркази сифатида Византия шуҳрат қозонди, Ғарбий Европада готика даврида витраж санъати юксак даражага кўтарилди.
Мусулмон Шарқида ХИИ—ХИВ асрларда Сурия Шишаси машҳур бўлди. ХВ—ХВИ асрларда Венеция Шишаси, ХВИИ асрда Чехия Шишаси донгтаратди. 1770-йиллардан (дастлаб Англияда) биллурсимон Шиша ишланди. ХВИИИ асрдан сунъий қимматбаҳо тошлар тайёрлаш авж олди. ХИХ аср охири ва 20аср бошида шаҳридан амалий безак санъатида кенг фойдаланила бошланди.
Ўрта Осиёда бронза ва темир даврларида шаффоф ва турли рангли Шиша маҳсулотлар тайёрланган. Тухоло (Тохарисгон) (ҳозирги Ўзбекистоннинг жануби ва Тожикистоннинг бир қисмини ўз ичига олган давлат)да ҳаворанг, қизил рангли Шиша тайёрланган. Археология ёдгорликлари ўша даврларда Самарқандда ҳам шаҳридан безак буюмлари ишланганлигини қўрсатади. Болаликтепадан топилган нок шаклидаги медалон (2,5х2 см) Шишаси яшил бўлиб, гардишга ўрнатилган. Мовароуннаҳр ИХ—Х асрларда Шишаси билан ҳам шуҳрат қозонган. 10— 12аср шишасозлари металл қолиплар, қирқувчи, рандаловчи дастгоҳлардан фойдаланиб бадиий Шиша маҳсулотлари тайёрлаганлар. Табибларнинг идишлари, пардоз бутомлари шаҳридан ишланган. Ўрта асрларда Шиша меъморликда ҳам ишлатилган. Венециялик сайёҳ Клавихо ўз хотираларида Самарқанднинг улуғвор биноларида рангли Шиша ишлатилганини ёзган.
Улуғбекнинг Чиннихона кўшки, Ишратхона мақбарасининг ганч панжараларида рангли Шиша ишлатилган. Бухоро ҳам қадимдан ўз Шишаси билан машҳур бўлган. Марв, Нисода ўрта асрларда Шиша тайёрловчи усталарнинг дўконлари бўлган.
Хитой манбаларида Ўзбекистон ҳудудидан Хитойга борган усталарнинг мил. 424 йилда шу ерли халқни шишасозлик сирлари билан таништирганликлари, шаҳридан император учун махсус тахт ясаб берганликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Америка олими Э. Шеферни "Самарқанднинг олтин шафтолилари" номли китобида (1881-йил) Хитойга Тан Империяси даврида (ВИИ—Х асрлар) Фарғонадан (675 ва 761 йиллар), Тохаристондан (ҳозирги Сурхондарё вилояти) (730 ва 741 йиллар) ва Кешдан (ҳозирги Шаҳрисабз) (746 йил) қизил ва кўк, ҳаворанг, тиниқ ва шаффоф Шишалар (хитойча "боли") ва қимматбаҳо табиий тошлар сингари нур ўтказмайдиган рангли Шишалар (хитойча "люли") олиб борилганлиги қайд этилган. Бу маълумотлар илк ўрта асрларда шишасозлик Ўзбекистон ҳудудида юқори даражада ривожланганлигини қўрсатади.
Шиша ишлаб чиқариш жараёни хом ашё (табиий ёки сунъий) компонентларини тайёрлаш, аралаштириш (шихта ҳосил қилиш), пишириш, Шиша массасини совитиш, шакл бериш, қиздириш ва ишлов бериш (термик, кимёвий ва механик)дан иборат. Асосий хом ашё сифатида кварс қумлари, сода, поташ, оҳактош, каолин, дала шпатлари, турли оксидлар, ёрдамчи материаллар ўрнида бўягичлар (кобалт, никел, темир, хром, мис оксидлари ва бошқалар), оксидловчилар (натрий ёки калийли селитра ва бошқалар) ва қайтарувчилар (кўмир, кокс, вино тоши, қалай бирикмалари) ишлатилади.

Шиша саноатда, асосан, ванна печларида ва махсус хумдонларда пиширилади. Шиша пишириш жараёни Шиша массасини суюқлантириш, тиниқлаштириш (ҳаво ва бошқалар газлардан тозалаш), гомогенлаш ва совитишни ўз ичига олади. Шиша 1400— 1450°да пиширилади, 14601500°да тиниқлаштирилади ва гомогенизация қилинади, 1200— 1300°да совитилади. шаҳрига шакл бериш ва ундан буюмлар ясаш пресслаш, пуфлаш, чўзиш ва прокатлаш йўлибилан амалга оширилади. шаҳрини 500—600"да (шишаланиш трасидан 20—30° юқори) астасекин совитиш ёки совитиш трасидан кескин совитиш (тоблаш) йўли билан ундаги ички кучланишларнинг бир текис тақсимланишига эришилади. Шиша тобланганда механик мустаҳкамлиги ортади.
Шиша халқ хўжалигида (саноат иншоотлари қурилишида), Шиша тола ва Шиша пластиклар ишлаб чиқаришда, техниканинг турли соҳаларида — оптика, асбобсозлик, ёруғлик техникаси, электровакуум саноатида кимёвий лаборатия жиҳозлари, Шиша идишлар, бадиий ва маиший буюмлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланади.
Адабиёт
- Абдуразаков А.А., Безбородов М.А., Заднепровский Ю.А., Стеклоделие Средней Азии в древности и средневекове, Т., 1963; Аминджанова М., Сайко Э., Керамика, стекло и фарфор в Средней Азии, Т., 1968; Артамонова М.В., Асланова М.С., Бужинский И. М. и др., Химическая технология стекла и ситаллов, М., 1983; Абдуразаков А. А., Безбородов М.А., Средневековме стекла Средней Азии, Т., 1966.
Абдуғани Абдуразеоқов, Рустам Маърупов.
Энг кенг тарқалган шиша таркибининг тақрибан 75%и СиО2, қолган қисми На2О, CаО ва бошқа майда қўшимчалардан иборат бўлган силикат шишадир, ундан дераза ойналари ва шиша идишлар тайёрланади.
Бироқ фанда шиша атамаси ҳар қандай шишаланувчи кристаллмас аморф қаттиқ жисмни билдиради. Бундай таъриф билан баъзи қотишмалар, сувли эритмалар, молекулар суюқликлар ва полимерлар ҳам шиша, деб қаралади. Полимер шишалар нисбатан енгил ва эгилувчан бўлгани учун кўзойнак ва автомобил ойналари ишлаб чиқаришда қўлланади.
| Викиомборда „Шиша“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |