Shishakristallit
Шишакристаллит - шишани кристаллаш натижасида олинган сунъий поликристалл материал. Шишакристаллит кристалл ва қолдиқ шиша фазаларидан иборат. Кристалларнинг ўлчамлари, одатда, 1 мкм гача, консентрацияси эса кенг оралиқда (ҳажмга нисбатан 20—90%) бўлади. Шишакристаллит олишда қайта қиздириш пайтида маълум бир кристалл фазалар (мас, кордиерит, сподумен, волластонит ва бошқалар) ҳосил қиладиган шишалардан фойдаланилади. Баъзи ҳолларда Шишакристаллит майда донадор шиша бўлакчаларини кристаллаш йўли билан тайёрланади. Қиздириш натижасида шиша бўлакчалари кристалланади, бир-бирига ёпишиб поликристалл тузилишга эга бўлган яхлит материалга айланади. Кристалланиш жараёнида аввал шишада кристалланиш марказлари ҳосил бўлади, сўнгра кристалларнинг ўсиши рўй беради. Кристалланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида шиша таркибига металл ҳолдаги (Си, А§, Аи, 51, Р1 ва бошқалар) ёки металлмас катализаторлар (ТЙУ2, Р205, Сг203, 2г02, 2п0, ЗпО,, \¥03, Мо03, Се02, фторидлар, селенидлар ва сулфидлар) киритилади. Шишасозликнинг ривожланиши натижасида Шишакристаллитнинг издошлари 2 фазали шишалар (бўғиқ шишалар, Реомюр чинниси, фотосезгир шишалар) ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Шишакристаллит халқхўжалигининг кўпгина соҳаларида, қурилишда, кимё, тоғкон иши, электротехника саноатларида қўлланади. Шишакристаллит Руминияда — "румин чинниси", АҚСҲ да — "пирокерам", Россияда — "ситалл", Германияда — "витрокерам", Чехияда — "ристон", Венгрияда — "минелбит", Полшада — "квазиглаз" номи билан юритилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |