Shishatekstolit
Шишатекстолит - шиша матолар (тўлдиргич) га синтетик смола (боғловчи) шимдириб тайёрланадиган қатламқатлам пластик материал. Шишатекстолит тайёрлашда ишлатиладиган шиша матолар бир қатламли, кўп қатламли (ҳажмий ўрилишли) ва ҳар хил толали (қаранг Шиша толалар) бўлиши мумкин. Кўпинча, бир қатламли шиша мато бир неча қатлам қилиб ишлатилади. Шишатекстолитдан мураккаб шаклли йирик буюмлар ва лист материаллар тайёрлашда, электротехника ва радиотехникада электр изоляция материали сифатида фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |