Shishchivinlar
Шишчивинлар, галлицалар — қўшқанотлилар ёки пашшалар туркумига мансуб майда чивинсимон ҳашаротлар оиласи. 3500 га яқин тури маълум. Танасининг уз. 1–5 мм. Чувалчангсимон личинкасининг яққол ажралган боши ёки оёғи йўқ бўлиб, урчуқсимон. Ғумбаги, одатда яширин, сохта ёки ғовак пиллада жойлашган. шаҳрининг ўсимликлар (фитофаглар), майда тирик организмлар (зоофаглар) ва замбуруғлар танаси (мицетофаглар) билан озиқланувчи вакиллари бор. Фитофаг Ш. ўсимликнинг тирик тўқималари билан озиқланиб, шиш, бужғун (ўсимта) ҳосил қилади. Бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар, дарахт ҳамда буталарга шикаст етказади. Айниқса, буғдой, шоли ва арпага гессен пашшаси катта зиён келтиради. Айрим Ш. (мас, беда гул чивини) беда, йўнғичқа, вика ва нўхатни шикастлайди. Зоофаг Ш. ҳар хил ўсимлик битлари, червецлар, барг бургачалари, оққанотлар ва бошқалар паразити ёки кушандаси. Иссиқхоналардаги ўсимлик битларига қарши биологик курашда афидимиза катта аҳамиятга эга. Ўргимчаккана колонияларида Ш. учрайди. Мицетофаг Ш. чириган ёғоч ва ўрмон тўшамасидаги замбуруғлар танаси ҳамда спора)тари билан озиқланади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шишчивинлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |