Shistosomoz
Шистосомоз – иссиқ мамлакатлар аҳолиси ўртасида сийдик – таносил аъзоларининг энг кўп тарқалган паразитар касаллигидир[1].
| Шистосомоз | |
|---|---|
|
Шистосомознинг ҳаёт сикли | |
| КХК-10 | Б65 |
| КХК-9 | 120 |
Этиология ва патогенези
Сийдик – таносил аъзолари шистосомозини Счистосома ҳаэматобиум қўзғатади. Шистосомознинг ривожланиш сикли хўжайиннинг алмашиши билан боғлиқ. Жинсий вояга етган тури охирги хўжайин – одамнинг кичик чаноқ веноз чигалларида яшайди. Гелминтознинг энг кўп тарқалган жойи Африка бўлиб, у ерда 25% аҳоли зарарланган[2]. У чўмилганда ёки зарарланган сувда ишлаганда юқади. Россияда ва Республикамизда бу касаллик Африка давлатларидан келган одамларда учрайди.

Шистосомознинг умумий намоён бўлиши асосида токсико – аллергек реаксия ётади, бу жинсий вояга етган гелментлар ва уларнинг тухумлари ҳамда миграция қилиб юрувчи личинкали турларининг парчаланиши ва моддалар алмашинуви махсулотларининг организмга тушиши натижасида пайдо бўлади. Қовуқда рўй берган махаллий ўзгариш кўпинча ва биринчи навбатда бу касалликнинг патогенезида асосий бўлади. Касалликни вояга етган гелминтлар ва уларнинг тухумлари қўзғатди. Урғочи гелминт ўз тухумларини қовуқнинг шиллиқ ости, камроқ шиллиқ ва мушак қаватларига қўяди. Тухум атроф тўқимага механик таъсирдан ташқари, кимёвий таъсир ҳам кўрсатади, бунга мирацидий (паразитнинг ривожланишида бирламчи личинкали босқичи) ажратадиган ферментнинг эритувчи таъсири сабаб бўлади. Шистосомозли инфилтрат – „билгарсиома“ ҳосил бўлади. Шиллиқ ости ва мушак қаватининг остида жойлашган тухум ўлади ва калсификацияга учрайди. Бу жараённинг оммовий характери қовуқ деворининг фиброзига ва унда қон айланишининг бузилишига олиб келади. Шиллиқ ости ва мушак қаватининг ялпи зарарланиши қовуқнинг бужмайиб қолишига сабаб бўлади. Сийдик найидаги патологик ўзгариш унинг айниқса кўпинча интрамурал ёки қовуқ олди қисмининг торайишига олиб келиши мумкин. Сийдик найининг узунасига буйрак жомига силжишига қараб бу зарарланиш камроқ аниқланади, лекин баъзан жараён ҳатто, буйракларда ҳам намоён бўлади. Сийдик найларининг икки томонлама зарарланиши хос ва энг кўп учрайди. Бунда гидронефротик трансформация пайдо бўлади, кўпинча пиелонефрит билан асоратланади, бу буйракнинг етишмовчилиги ривожланишига ёрдам беради. Беморларнинг ярмида бир вақтнинг ўзида ўпканинг зарарланиши аниқланади. Сийдик – таносил аъзолари шистосомози кўпинча сийдик – тош касаллиги билан асоратланади, бунга сийдикнинг димланиши ёрдам беради. Шистосомоз билан зарарланган қовуқнинг шиллиқ қавати рак касаллигига мойил бўлади деган фикр мавжуд. Веноз чигаллари анастомозида айланиб юрувчи паразитлар сийдик тизимидан ташқари, камдан – кам бўлса ҳам жинсий аъзолар (простата бези, уруғ пуфакчалари, мояк ортиғи, уруғ йўллари)га киради, бу аъзоларнинг шистосомоз билан зарарланишига сабаб бўлади[3].

Симптомлари ва клиник кечиши
Касалликнинг юқиши болалик даврида содир бўлган бўлса ҳам, одатда, у ўн ёшдан йигирма ёшгача намоён бўлади. Клиник кечишига қараб ўткир ва сурункали шистосомоз фарқ қилинади. Ўткир шистосомоз бир неча босқичларда кечади: 1 босқич – инкубацион даври, яъни касаллик юққан даврдан унинг биринчи симптомлари пайдо бўлгунгача ўтган давр ИИ босқич – тери зарарланишининг дастлабки даври – серкарийлар кириши, уларга протеолитик ферментлар таъсири ва кейинчалик шистосомлар миграцияси билан боғлиқ. Қўзғатувчининг бирламчи кириши баъзан фақат бир оз қичишиш билан кузатилади ва билинмасдан ўтиб кетади. Қайта зарарланганда теридаги ўзгаришлар аниқроқ кўзга ташланади ва тез – тез пайдо бўлади, бу бемор организмининг сенсибилизация бўлиши билан боғлиқ. ИИИ бочқич- иккиламчи инкубацион давр -тинчланиш даври, бу 3 ҳафтадан 12 ҳафтагача давом этади. ИВ босқич – умумий ўткир шистосомоз. Бу босқич шистосомнинг портал ва мезентериал тизимда ривожланиши ва уларнинг чаноқ веноз чигалларида тарқалиши билан боғлиқ. У аллергия симптомларининг аста – секин ёки бирданига пайдо бўлишининг кучайиши ва умумий ахволнинг ёмонлашиши билан бошланади. Умумий холсизланиш, қуввацизланиш, бош оғриғи, иштаҳанинг йўқолиши фонида буғимларда ва елкада ҳар хил даражадаги оғриқ аниқланади, оёқларда ёки бутун гавданинг терисида ўткир тошма, иситма, совқотиш, кўп терлаш билан алмашади. Бу даврнинг клиник кўриниши аниқ бўлмайди ва бошқа инфексиялар: қора оқсоқ, безгак, ич термала ва бошқаларни эслатади.

Сурункали шистосомоз
Сурункали шистосомоз[4] ҳам бир неча босқичларда ривожланади. Улардан биринчиси – вақтли сурункали шистосомоз. Қўзғатувчиси киргандан кейин 2-6 ой ўтиб қовуқ томонда касалликнинг белгилари пайдо бўлади. Бу босқич бир неча йил давом этиши мумкин ва билинмасдан касалликнинг кейинги босқичига – кечки сурункали шистосомозга ўтади. У биринчи навбатда юқори сийдик йўлларида касалликнинг асоратлари ривожланишига олиб келувчи, тўқималарда пролифератив ва тикланиш жараёнлари билан характерланади. Миграция қилувчи паразитлар сийдик тизимидан ташқари веноз чигали анастомозлари орқали жинсий аъзоларни зарарлайди. Бу босқичда касалликнинг энг кўп симптоми гематурия, дизурия, қоринда оғриқ, қуввацизланиш бўлади. Гематурия кўпинча оғриқсиз, терминал кечади. Унинг манбаи патологик ўзгарган қовуқнинг шиллиқ қавати бўлади. Жуда камдан – кам ҳолларда юқори сийдик йўлларидан қон кетиш мумкин.

Ташхис
Шистосомоз ташхисида анамнез (шистосомознинг эндемик ўчоқида бўлиш) маълумотлари катта аҳамиятга эга. Кўздан кечириш ва пайпаслаш кам маълумот беради. Сийдик таҳлилига катта эътибор бериш керак. Комплекс текширишларда асосий усул сийдикни микроскопия қилиш бўлади. Шистосомни тухумларининг топилиши (овоскопия усули билан) паразит кирганлигининг абсолют белгиси ҳисобланади. Гематурия, протеинурия, пиурия ҳам касаллик борлигидан далолат беради, бу кўпчилик беморларда кузатилади. Касалликни ташхисида систоскопия катта ахамиятга эга. Қовуқ шиллиқ қаватини қон томирлар суратининг суркалиши ўчоқли гиперемиянинг дастлабки белгиси ҳисобланади, лекин бу белги иккиламчи инфексия билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Фаол инвазиянинг энг доимий белгиси шистосомозли бўртмача ёки „билгарсиома“ ҳисобланади. Бўртмача шиллиқ қаватнинг устидан бир оз бўртиб чиқиб турувчи яримсферик сариқ рангдаги тиниқ ҳосиладан иборат бўлиб, атрофидаги шиллиқ қаватда яллиғланиш бўлмайди. Систоскопияда шистосомознинг бошқа характерли белгиси – полипоид ҳосила бўлиб, у қовуқ шиллиқ қаватининг гелминт ҳаёт фаолияти маҳсулотлари билан таъсирланиши натижасида вужудга келади. Бу ҳосила папилломага ўхшайди, лекин унинг нозик қизил бахмалсимон юзаси кам ҳаракатчан калта тармоқлар билан ҳосил бўлади, улар шунинг билан бластоматоз характердаги папилломалардан фарқ қилади. Қовуқдаги жараённинг кечроқ босқичлари учун инфилтратлар ва шистосомоздан келиб чиққан яралар хос. Шистосомозли инфилтрат шистосомоз бўртмачаларидан, грануляциялар ва кристаллга ўхшаш ҳосилалардан ташкил топган, қовуқнинг шиллиқ қаватидаги гиперемияланган, нотўғри шаклга эга бўлган ҳосиладан иборат.
Шистосомозли яра
Шистосомозли яра[5] – нотўғри шаклга ва вулқон оғзига ўхшаш қиррага эга. Яра чеккасида шиш ва гиперемия айланаси жойлашган, туби илвираган грануляция, фибрин ёки қон ивиндиси билан қопланган бўлади. Яра шикастланганда ва қовуқ таранглашганда қонайди, шунинг учун систоскопияни қовуқни тўлдирмасдан қилиш тавсия этилади. Гелминт тухумларининг токсик-аллергик таъсирида ҳамда ривожланаётган тромангитлар ва тромбофлебитлар натижасида қовуқ деворининг қон билан таъминланиши бузилади. Шиллиқ қаватнинг қонсизланиши фонида юпқалашган шиллиқ қават орқали ўлиб тошга айланган (калсификацияланган) тухумнинг ялтираб туриши – қумли доғ кўпинча кўринади. Улар қовуқ сурункали шистосомозининг доимий патогномик белгиси ҳисобланади. Систоскопияда сийдик найларининг оғизчаси томонда уларнинг деформацияланиши кўринишидаги ўзгаришни аниқлаш мумкин, бу маълум даражагача юқори сийдик йўлларининг ҳолатини билдиради. Рентгенологик текшириш сийдик йўлларининг ҳолати тўғрисида муҳим маълумотни беради. Умумий рентгенограммада кўпинча оҳакланган жойларнинг контурлари аниқланади. Экскретор урограммалар ва ретроград пиелограммада юқори сийдик йўллари ва буйракларнинг зарарланиш белгилари, сийдик найларини ўтказувчанлигининг бузилиши, гидронефротик трансформация аниқланади[6].
Дифференсиал ташхис
Қовуқдаги шистосомоз сабаб бўлган ўзгариш (айниқса, полипоидли ҳосила) систоскопияда шу аъзонинг сил ва ўсма билан зарарланишига ўхшашлигини топиш мумкин. Дифференсиал ташхисида анамнез (шистосомознинг эндемик ўчоқида бўлиш), овоскопия ва эндовезикал биопсия муҳим рол ўйнайди.
Даволаш
Шистосомозда, одатда, уч валентли сурма препаратлари ва тиоксантонли бирикмалар билан даволаш ўтказилади. Даволашнинг классик курси антимонил натрий тартратнинг (синонимлари: винносурмиянокалийли туз, қустирувчи тош) 1% ли 12 та эритмаси вена ичига 4 ҳафта давомида кун ора инексия қилишдан иборат. Бошланғич дозаси – 3мл дан аста – секин 13 мл гача оширилади. Катталар учун курс дозаси 150 мл. (1,5г). Интенсив даволаганда даволаш курси 2-3 кунни ташкил этади ва антимонил натрий тартратнинг 1% ли эритмасини 3 соат оралиқ билан суткада 2-3 та дан венага юборишдан иборат. Курс дозаси беморнинг 1 кг гавда вазнига препаратнинг 12 мг ҳисобидан белгиланади, аммо абсолют дозаси 0,7 г дан ошмаслиги керак. Амбилгар (нитротиазолил-имидазолидинон) суткада 25 мг / кг ҳисобидан 5-7 кун, этренол эса бир марта (2г) ичилади. Оператив даволаш асосан асосий касаллик асоратланганда (одатда, сийдик найининг торайишларида) қилинади, дори – дармонлар билан даволаш курси ҳар доим операциядан олдин олиб борилиши керак.
Олдини олиш
Тадбирлар паразитнинг ҳаёт даврини тўхтатишга қаратилган. Улар охирги ҳўжайини – одамнинг организмидаги вояга етган паразитнинг асосийларини йўқотишдан иборат, паразитнинг тухумларини сув ҳавзаларига тушишини тўхтатиш, оралиқ хўжайини – моллюскаларни йўқотиш, шистосомоз ўчоқларида туруб қолган ва секин оқувчи сув ҳавзаларида чўмилмаслик, улардаги сувни фақат қайнатиб ёки филтрлаб ичиш тавсия қилинади.
Прогноз
Ўз вақтида ўтказилган специфик кимётерапиядан кейин ва шистосомоз туфайли сийдик йўлларида чандиқли торайишлар сабабли реконструктив – пластик операциялар бажарилганда прогнози асосан яхши бўлади.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.эуролаб-портал.ру/дисеасес/485/
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-май.
- ↑ ҳттпс://www.эуролаб-портал.ру/дисеасес/483/
- ↑ ҳттпс://www.мсдмануалс.cом/ру/профессионалний/инфексионниэ-болезни/трематоди-сосалщики/шистосомоз[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттпс://www.красотаимедиcина.ру/дисеасес/инфеcтиоус/счистосомиасис
- ↑ ҳттпс://www.гастросcан.ру/литературе/аутҳорс/8226
Ҳаволалар
- Шистосомоз Cурлиэ каталогида
- Ривер оф Ҳопе – Сенегал дарёси бўйлаб шистосомиазнинг кўтарилиши ҳақидаги ҳужжатли филм (видео, 47 дақиқа)
- ИАМАТ (Саёҳатчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси) дан саёҳатчилар учун шистосомиаз ҳақида маълумот (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-12 санасида архивланган)