Shisui
Шисуи (японча: 酒々井町, Шисуи-мачи) — Япониянинг Чиба префектурасида жойлашган шаҳар. 2020-йил 1-декабр ҳолатига кўра, шаҳарчада 9888 хонадонда 20660 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 1100 кишидан иборат бўлган. Шаҳарнинг умумий майдони 19,02 квадрат километр (7,34 ми²) ни ташкил этади[2].
Шисуи 酒々井町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Канто вилояти |
| Майдон | 19.02 км2 (7.34 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2020-йил декабр) |
20 660 |
| Зичлиги | 1100 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 043-496-1171 |
Этимологияси
Япон тилидаги Шисуи номи учта канжи белгисидан ҳосил бўлган. Биринчиси, „酒“ саке деган маънони англатади, иккинчиси 々, итерация белгиси бўлиб, биринчи белгининг такрорланишини кўрсатади, учинчиси 井 эса „қудуқ“ деган маънони англатади. Ҳозирги Шисуи ҳудуди ўзининг чучук сувли булоқлари билан машҳур бўлиб, маҳаллий афсонага кўра, соф саке ердан отилиб чиқади ва „саке қудуқлари“ ни ҳосил қилади[3].
Географияси
Шисуи Чиба префектурасининг шимоли-шарқидаги Шимоса платосида, префектура пойтахти Чибадан тахминан 20 километр ва Токио марказидан 40-50 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар Инба ботқоқлиги ҳудудида жой олган[3].
Қўшни муниципалитетлар
Чиба префектураси
Иқлими
Шисуи нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, ёзи иссиқ ҳамда қиши салқин ва қор ёғмайди. Шисуида ўртача йиллик ҳарорат 14,8 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1429 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26,3 °C, энг паст ҳарорати эса январда, 4,5 °C атрофида бўлади[4].
Демографияси
Япониянинг аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[5], Шисуи аҳолиси сони 1970 ва 1980-йилларда тез ўсган, аммо сўнгги 30 йил ичида барқарор бўлиб қолмоқда.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1920 | 4,338 | — |
| 1930 | 4,507 | +3.9% |
| 1940 | 4,611 | +2.3% |
| 1950 | 6,279 | +36.2% |
| 1960 | 6,093 | −3.0% |
| 1970 | 6,259 | +2.7% |
| 1980 | 12,807 | +104.6% |
| 1990 | 19,298 | +50.7% |
| 2000 | 21,385 | +10.8% |
| 2010 | 21,235 | −0.7% |
| 2020 | 20,745 | −2.3% |
Тарихи
Шисуи атрофидаги ҳудуд камида япон палеолит давридан бери мавжуд ва археологлар 24 000 йил муқаддам ясалган тош қуроллар ва уйларнинг пойдеворини топганлар. Муромачи даврида ҳудуд Чиба сулоласининг назорати остида эди. Эдо даври бошлангандан сўнг, Шисуи ҳудудининг кўп қисми Токугава сёгунлиги остида феодал домени — Сакура доменининг бир қисмига айлантирилди. Мейдзи реставрациясидан сўнг, Шисуи шаҳарчаси 1889-йил 1-апрелда Чиба префектурасининг Инба туманида замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан ташкил этилган. Шисуини қўшни Сакура шаҳри билан бирлаштириш таклифлари 2002-йилда умумхалқ референдумидан ўта олмади.
Ҳукумат
Шисуи тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 16 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Сакура шаҳри билан биргаликда Шисуи Чиба префектураси ассамблеясига учта аъзони қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Чиба 13-округининг бир қисми ҳисобланади.
Иқтисодиёти
Шисуи тарихда гуруч ва саке ишлаб чиқариш маркази бўлган. Шаҳар Нарита халқаро аэропортининг жанубида жойлашган. Шаҳарнинг марказий қисми 1975-йилда аэропорт қурилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан минтақавий савдо маркази сифатида ривожланган[3].
Таълим тизими
Шисуида иккита давлат бошланғич мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда давлат юқори мактаби мавжуд эмас, лекин битта хусусий юқори мактаб ишлайди.
Транспорт
Темир йўл
- Шисуи
ЖР Шарқ — Сōбу магистрал линияси
- Минами-Шисуи
Кеисеи электр темир йўли — Кеисеи магистрал линияси
- Кеисеи Шисуи — Сōгосандō[3]
Магистрал йўл
- Ҳигаши-Кантō тезкор йўли
- Миллий йўналиш 51
- Миллий йўналиш 296[3]
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
- Мото Сакура қал’аси, миллий тарихий жой
Галерея
Манбалар
- ↑ "酒々井町" (Жапанесе). Ниҳон Рекиши Чимеи Таикеи [Шисуи]. Токё: Шогакукан. 2012. длc 2009238904. ОCЛC 173191044. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. Қаралди: 2012-06-29.
- ↑ „Шисуи тоwн оффиcиал статистиcс“ (Жапанесе).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 "酒々井(町)" (Жапанесе). Ниҳон Даиҳякка Зеншо (Ниппоника) [Шисуи (Тоwн)]. Токё: Шогакукан. 2012. ОCЛC 153301537. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. Қаралди: 2012-06-29.
- ↑ Шисуи cлимате дата
- ↑ Шисуи популатион статистиcс
Ҳаволалар
- Расмий веб -сайт (японча)