Шицзячжуан, Шимен - Хитойнинг шим. қисмидаги шаҳар, Буюк Хитой текислигининг шим.ғарбий қисмида жойлашган. Хебей провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 8,6 млн. киши (1999, шаҳар атрофи билан). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Мамлакатнинг оғир саноат маркази. Транспорт, кончилик ва бошқалар машинасозлик соҳалари, қора металлургия, қурилиш, кимёфармацевтика, йирик тўқимачилик саноати корхоналари бор. Ш. яқинида кўмир ва темир рудаси қазиб олинади.