Шийпон — 1) атрофи очиқ, пойдевори нисбатан баланд ёзлик енгил қурилма. Катта ҳовли, боғ, чорбоғлар ичида қурилади (яна қаранг Кўшк); 2) далада ишлаётганларнинг дам олиши ва овқатланиши учун махсус қурилган ёзлик бино; дала Шийпон экинзорлар (айниқса, қовун полизлари), узумзорларда бунёд этиладиган чайла, капа ва бошқалар ўрнига 20аср ўрталаридан қурила бошланди. Ш. атрофи кўкаламзорлаштирилади. Дала меҳнаткашларининг дам олишлари, уларнинг орасида маданий-маърифий, оммавий ишлар олиб боришда қулайликлар туғдиради. Дала Ш.и аксари 1 хона ва айвондан иборат бўлиб, кейинчалик 2—3 хона ва бир ёки бир неча айвонли қилиб қурила бошланди. Халқ меъморлиги анъаналарида ганч, ёғоч ўймакорлиги билан безатилган Ш.лар ҳам бунёд этидди.