Шизогония (юн. ажратаман, парчалайман, туғилиш, авлод) — бир ҳужайрали ҳайвонлар (споралар, фораминифералар) да ва баъзи сувўтлар учун хос жинссиз, бирданига кўп марта бўлиниб кўпайиш усули. шаҳрида она ҳужайра (шизонт) ядроси дастлаб жуда тез, кетма-кет бир неча бўлакларга бўлинади, сўнгра ҳар бир ядро бўлаги ситоплазма билан ўралади. Шу тарзда битта она ҳужайрадан жуда кўп қизлик ҳужайралар (мерозоидлар) ҳосил бўлади. Ҳужайралар бир неча марта жинссиз усулда кўпайганидан кейин уларнинг айримлари жинсий усул билан кўпайишга ўтади. Бунда дастлаб гаметоцитлар, кейин гаметалар ҳосил бўлади. Безгак паразитлари, коксидиялар, токсоплазмалар, саркодалилардян фораминифералар дастлаб Ш., сўнгра гаметалар ҳосил қилиб жинсий (гаметогония) усулда кўпаяди.