Шкодер, Шкодра — Албаниянинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Шкодер ретининг маъмурий маркази. Аҳолиси 82 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Скадар кўли соҳилидаги бандаргоҳ. Тўқимачилик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, тамаки, семент, рангли металлургия саноати корхоналари бор. Розафат қалъаси (14-аср) қолдиқлари сақланган.