Shlagbaum
Шлагбаум (нем. — зарба ва — ёғоч, хода) — автомобил йўллари темир йўл изларини кесиб ўтадиган жойларда поезд ўтаётган пайтда ён томондаги транспорт қатновини тўхтатиб туришга хизмат қиладиган тўсиқ. Транспорт йўли изидан камида 10 м нарида ўрнатилади. Дастаки ёки механик усулда кўтариладиган, суриладиган, ёғоч ёки металддан тайёрланган хиллари бор. Поездлар кўп қатнайдиган жойларда автомат Ш. ўрнатилади. Автомат Ш. поезд яқинлаша бошлаганда автоматик тарзда тушиб, ён томондаги йўлни тўсади. Ш.лар қоронғида аниқ кўриниб турадиган ёритқич сигналларга эга бўлади. Назорат қилиб туриладиган автомобил йўлларида ҳам Ш. ўрнатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |