Shlangli protivogazlar
Шлангли противогазлар — нафас йўлларини изоляцияловчи турдаги ҳимоя воситалари бўлиб, ҳаводаги кислороднинг ўта паст миқдорида ёки ҳар қандай кимёвий-физик хусусиятдаги заҳарли моддаларнинг ўта юқори консентрацияларидан ҳимояланишда қўлланади. Шлангли противогазнинг ишлаш моҳияти шундаки, унда нафас олиш учун бериладиган ҳаво зарарланмаган, тоза ҳудуддан олинади ёки аввалдан тозаланади.
Шлангли противогазлар газсимон заҳарли моддалар ёки CО2 йиғилиб қолиши мумкин бўлган, кимёвий маҳсулотлар сақланадиган ҳар хил турдаги сиғимлар, ёмкостларни тозалаш ва таъмирлашда, қудуқларда, кимёвий ишлаб чиқариш жойларининг ерости ўтказишларида, димоходларда, ертўлаларда иш бажарилганда қўлланади.
Шлангли противогазлар икки хил турда: ПШ-1 ва ПШ-2 маркировкалари билан ишлаб чиқарилади.
Шлангли противогаз ПШ-1 қуйидагилардан тузилган: армированний резина шлангли гофер трубка ва шлем-маска, филтрлаш коробкаси (олинаётган нафасни чанглардан тозалаш учун) ва шланг учини тоза ҳаво ҳидида қотириш учун металл штирлардан иборат. ПШ-1 комплектига қуйидагилар киради: қутқарув тасмаси, сигнал-қутқарув арқони, уч хил ўлчамдаги шлем-маскалар ва қути. ПШ-2 ҳам худди ПШ-1 каби тузилган, фақат унинг комплектига ҳаво ҳайдаш ускунаси-воздуходувка киради.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |