Марк Абрахамс - мукофот асосчиси

Шнобел (Игнобел[1], Антинобел[1]) мукофоти (инглизча: Иг Нобел Призе, со'з о'йинларидан:инглизча: игнобле - "шармандали") - нуфузли халқаро мукофот - Нобел мукофотининг пародиясидир. Шнобел мукофоти 1991-йилдан бери ҳар йили илмий тадқиқотларда г’алати ёхуд аҳамияциз кашфиёт қилганларга ҳазил тариқасида берилади. О'нта Шнобел мукофоти октабр ойининг бошида, я'ни ҳақиқий Нобел мукофоти лауреатлари номи э'лон қилинган вақтда "аввал сизни кулдирадиган, кейин о'йлашга ундайдиган ютуқлар учун" берилади (инглизча: фирст маке пеопле лаугҳ, анд тҳен маке тҳем тҳинк ). Мукофот 1991-йилда Марк Абраҳамс ва Анналс оф Инcредибле Ресеарч ҳазил журнали томонидан та'сис этилган. Иг Нобел мукофоти одамларнинг илм-фан, тиббиёт ва технологияга қизиқишини уйг'отиш учун г'айриоддий ва ақлли тадқиқотлар учун берилади.[манба керак]. 2020-йил учун мукофот миқдори 10 триллион Зимбабве долларини (тахминан 10 АҚШ доллари) ташкил этди[2].

Медиада шакллантирилган тасаввурга кўра, ушбу мукофот ўхшамаган, аҳмоқона, бачкана тадқиқотларга берилади. Мукофотланган тадқиқотлар мазмунини ўқисангиз, ростдан кулгингиз қистайди. Лекин аслида бу янглиш тасаввурдир.

Умумий маʻлумот

Гарвард университети

Шнобел мукофотлари 1991-йилдан бери берилиб келинмоқда. Биринчи тақдирлаш маросими Массачусец технология институтида бо'либ о'тган. Ҳозирга келиб эса Гарвард университетида Стокголмдаги Нобел мукофотини топшириш маросими арафасида содир бо'лмоқда. Мукофотларни ҳақиқий Нобел лауреатлари топширадилар.

Шнобел мукофоти 1991-йилда “Имконсиз тадқиқотлар йилномаси” муҳаррири ва асосчиларидан бири Марк Абраҳам томонидан жорий қилинган. Мукофот дастлаб “қилиб бо’лмайдиган, имконсиз ёхуд кашф қилиб бо’лмайдиган” топилмаларга берила бошлаган. 10 та мукофот ҳар йили Нобелнинг 5та – физика, кимё, психология/тиббиёт, адабиёт ва тинчлик ё’налишлари билан бирга жамият сог’лиги, муҳандислик, биология ва фанлараро тадқиқотлар ё’налишларида бериб борилади. Шнобел мукофоти ҳақиқий мукофот сифатида қаралади, фақатгина 3 та ҳаёлий олимлар – Жосиа Карберри, Паул де Фанти ва Томас Кайлларгагина мукофот аслига эга чиқишмайди.

Мукофот ба’зан ҳазил билан бирга танқидий услубда ҳам берилади, бунга мисол тариқасида, Канзас штати та’лим департаментига “табиий фанлар”даги гомеопатия тадқиқоти учун ва Колорадо штати та’лим департаментига о’қиш эволюциясидаги позицияси учун берилади. Ко’пинча улар кулгили ёхуд кутилмаган та’сирларга олиб келган илмий мақолаларга э’тибор беришади.

Мисоллар: инсониятнинг ривожи натижасида уларнинг туяқушлар жинсига яқинлашиши, қора туйнукларнинг жаҳаннамга айлана олиши учун барча техник талаблар бажарилгани, “беш сония қонуни” я’ники тилингиздан то’килган овқатни полдан 5 сония ичида ялаб олинсангиз у ифлосланишга улгурмайди.

Шнобел мукофотининг асосий мақсади академияга озгина юмор қўшиб, илм-фанга қизиқиш уйғотишдир. Мукофот шарлатанларга эмас, аниқ тадқиқотларга берилади, фақат қизиқарли, кулгили ном ва мавзулар танлаб олинади. Мукофотланган мақолани очиб кўрсангиз, ичида жиддий нарсаларни ўқийсиз.

Одатда мукофотланган олимларнинг ўзлари тадбирга келиб, премияни қабул қилиб олади. Кўпчилик юморни тўғри қабул қилади ва бу фанни оммалаштиришга, олимларни танитишга хизмат қилида деб ҳисоблайди. 1995-йилда Британия ҳукумати вакиллари Шнобел ташкилотчиларидан британиялик олимларни ортиқ мукофотламасликни сўраган эди, негаки медиадаги нотўғри талқин туфайли "британиялик олимлар" деган мем шаклланиб қолган, бу давлат олимлари фақат бўлмағур нарсалар билан шуғулланади, деган тасаввур ҳосил бўлганди. Аммо британиялик олимларнинг ўзи бу талабга қарши чиққанди.

Шнобел мукофотини олганлар ичида Нобел совриндорлари ҳам бор ҳатто. 2000-йилда қурбақани магнетисм ёрдамида ҳавода муаллақ ко’тарган одам Сер Андре Жейм 2010-йилда о’зининг “графиндаги электромагнетик хусусиятлар” иши учун нобел мукофотини олган. 2021-йилга қадар у ҳам Нобел, ҳам Шнобел мукофотини олган ягона шахс бо’либ турибди.

Айни пайтда, Шнобел мукофоти танқид ма’носида ҳам берилиши мумкин. Айтайлик, илм-фанга зид мавзуларда тадқиқотлар олиб борилган бўлса (креационизм, гомеопатия ва ҳоказо), ўшандай тадқиқотлар устидан кулиш учун мукофот топширилиши мумкин. Бу анча қизиқ ташаббус, аммо кўпинча бошқача тушунилади.

Масалан 2021-йилда иқтисодиёт бўйича Шнобел олган бир тадқиқотнинг Ўзбекистонга алоқаси бор.

Кулгили эшитилгани билан, аслида у ерда жиддий тадқиқот олиб борилган. Гап франсуз олими Павло Блаваскийнинг "Посцовет давлатларида сиёсатчиларнинг семириши ва коррупсия" номли мақоласи ҳақида.

Блаваский 15 та посцовет республикасида 2017-йилда ишлаб турган 299 вазирнинг анфас суратини тўплаб, компютер алгоритми ёрдамида уларнинг тана массаси индексини (қай даражада ортиқча вазни борлигини) ҳисоблаб чиққан. Ҳар бир давлатнинг умумлаштирилган натижаларини Транспаренcй Интернатионал'нинг Cорруптион Перcептион Индех'идаги кўрсаткичлар билан қиёслаган. Бунинг асосида вазирлар қанча семиз бўлса, ўша мамлакатда сиёсий коррупсия шунча ривожланган, деган хулосага келган.

Мақолада айтилишича, 2017-йилдаги 24 ўзбек вазирининг 13 нафарида (54 фоизида) кучли семириш бўлган. Ўша йили Ўзбекистон коррупсия индексида 157-ўринни эгаллаган, посцовет ўлкаларидан ундан пастроқда фақат Тожикистон ва Туркманистон бўлган.

Умумий олганда, 299 вазирдан 96 тасида (32 фоизида) кучли семириш (тана массаси индекси 35-40 орасида), 13 нафарида (4 фоизида) ўта кучли семириш (тана массаси индекси 40) кузатилган, фақат 10 нафарининг (3 фоизининг) вазни ме’ёрда (тана массаси индекси 18.5-25 орасида) бўлган. Нормал вазнлилар ичида биттагина ўзбек вазири ҳам бўлган, аммо кимлиги тадқиқотда айтилмаган.

Маросим

Аввалига мукофотлар ко’п ҳолларда Нобел совриндорлари томонидан МИТ семинарлар залида бериб келинган, 1994-йилдан эса Гарвард университетининг Сандерс Театрида берила бошланди. 2020- ва 2021-йиллардаги маросимларни CОВИД-19 пандемияси туфайли то’лиқ онлайн шаклда белди. Маросим бир қанча ҳазиллар билан олиб борилади, жумладан, агар нотиқ чо’зиб юборса “Илтимос то’хтатинг: зерикиб кетдим” – дея баланд йиг’ловчи Свити Пу хоним билан. Мукофот одатда қуйидаги жумлалар билан тугайди: Агар сиз г’алаба қозонмаган бо’лсангиз, ва айниқса г’алаба қозонган бо’лсангиз, келгуси йилда яхшироқ омад.

Маросим Гарвард Компютер асосцацияси, Гарвард-Редклиф илмий-фантасия асосцацяси ва Гарвард-Редклиф физика талабалари жамияти томонидан молиялаштирилади.

Қог’оз самалётчаларни саҳнага улоқтириш узоқ вақтлик ан’анага айланган. Бир қанча йилдан бери профессор Рой Глаубер расмий “супурги қо’риқчиси” номи остида саҳнадаги қог’озларни йиг’иштириб олади. Глаубер 2005-йилда маросимда қатнаша олмайди, чунки у бу вақтда Стокголмда ҳақиқий нобел мукофотини олиш учун кетган эди.

“Ёритгичлар паради” қо’ллаб-қувватловчилар гуруҳини ҳам о’з ичига олади. 1997-йил маросимда бир гуруҳ олимлар қатнашчиларга “4 Келвинда беҳатар жинсий алоқа” номли рисола тарқатишади. Ёмон санатлар музейи делегатлари бу ердан доимий равишда қо’лга илинадиган нарса қидиришади.

Тарг'ибот

Маросим ёзиб олинади ва миллий жамоат радиосида узатилади, шунингдек Интернет орқали то’г’ридан то’г’ри эфир амалга оширилади. Ҳар йили ёзиб олинган маросим шукроналик кунидан кейинги жума куни, Сcиэнcе Фридай радиопрограммасида узатилади. Бунга исбот тариқасида, томошабинларнинг ко’рсатув бошловчиси исми – Ира Флатовни қичқириқлар орқали айтишларини келтириш мумкин.

Ба’зи бир г’олиблар ҳаёти ва изланишлари ҳақида “2 та – Шнобел мукофоти” ва “Шнобел мукофоти 2”  номлари остида чоп этилди. Иккинчиси кейинчалик “О’зини клонлаштирмоқчи бо’лган одам” номига о’згартирилди.

Бирлашган қиролликларда 2003-йилдан буён Шнобел мукофоти саёҳати Миллий Илм-фан ҳафталигининг ажралмас қисмига айланган. Улар томонидан Австралияга бир неча маротаба, 2009-йил Даниядаги Арҳус университетига, Италия ва Голландияга саёҳатлар уюштирилган.

Қабул қилиш

2009-йил сентабрдаги “Шнобелга нобелнинг қарашлари” номи остидаги мақолада айтиладики, Шнобел мукофоти аҳамияциз тадқиқотлар танқиди бо’лса ҳам у муҳим кашфиётларга олиб келиши ёзилган. Масалан, 2006-йилда Безгак чивинлари Лимбургер пишлог’И ва инсон го’шти ҳиди томонидан бир ҳилда жалб қилинишини ко’рсатган мақола Шнобел мукофотига сазовор бо’лган. Бунинг натижаси тариқасида пишлоқ бо’лаги Африканинг стратегик жойларидаги безгак чивинларига қо’йилган тузоқларга о’лжа сифатида қо’йилади. Андре Жейм эса, 2010-йилда графинда о’тказган тадқиқоти учун нобел мукофотини олишидан аввал, 2000-йилги физика ё’налишидаги қурбақа левитациясига Майкл Беррй билан бирга олган Шнобел мукофотини олган. Кейинчалик бундан руҳланган Хитой ойнинг гравитацияси тадқиқотларини 2022-йилда ма’лум қилишди.    

Манбалар