Шўл-э Зард (شله زرد) — Эроннинг миллий ширинлиги ҳисобланиб, таркибида заъфарон борлиги сабабли сариқ рангга эга ва унга бодом ва писта бўлаклари ҳам қўшилади.. Шўл-э зард, айниқса, Рамазон ойида рўза очиш учун пишириладиган таомдир. Одамлар бу ширинликни кўпинча желе билан ўхшатишади

Ушбу ширинликнинг таркибига гуруч, шакар, заъфарон, гул суви, кардамон, писта ёнғоғи ёки бодом, ёғ ёки сариёғ қўшилади.

Шўл-э зарднинг ватани Эрондир.

Кирмон шаҳрида бу таом Иброҳимхоний номи билан ҳам машҳур, чунки уни биринчи марта Кирмон ҳукмдори Иброҳимхон Зоҳир ал- Давла халққа тақдим этган. Иброҳимхоннинг биринчи ҳаракати халқнинг овқатланиш ҳолатини яхшилаш бўлиб, бу борада шўл-э зардни тайёрлаб, халқ ўртасида тарқатади.

Шўл-э зарднинг энг муҳим хусусиятлари

Шўл-э зард таркибида А, C, Д, Б витаминлари, Б1, Б2, Б6, оқсил, углеводлар, антиоксидантлар, калсий, темир, селен, магний, калий ва фосфор мавжуд. Бу ширинлик ошқозон ва юракни мустаҳкамлайди ва ревматик оғриқларни енгиллаштиради; Шунингдек у антибиотик хусусиятларига эга ва инфекцияни йўқ қилади. Бу ширинлик тетиклантирувчи ва тушкунликка тушган одамларда уни енгиб ўтишга ёрдам беради. Шўле-зард юрак ва мия хуружларини олдини олади, овқат ҳазм қилиш системасининг бузилиши, метеоризм, кўнгил айниши, диареянинг олдини олади. Хотирани мустаҳкамлашда самарали рол ўйнайди, шунингдек тери ва соч саломатлиги учун фойдалидир.

Манбалар

қазаҳаесоннати — емазандарани