Shoʻrxoklar
Шўрхоклар — юқори қатламида 1% дан кўпроқ сувда осон эрийдиган тузлар (хлорид, сулфат, карбонат ва бошқалар) кўп бўлган тупроқ типлари гуруҳи. Шўрхоклар Марказий Африка, Осиё, Австралия, Шимолий Америка, Каспийбўйи пасттекисликлари, Шимолий Крим ва Ўрта Осиё чўл зонасида ва оч тусли бўз тупроқлар минтақасида тарқалган. Дашт, чўл, чала чўлларнинг терлайдиган сув режими ва қуруқ иқлим шароитида минераллашган грунт сувларининг буғланиши ва тупроқларнинг шўрланиши натижасида шаклланади. шаҳрида тибиий ҳолда фақат галофитлар (шўрсевар ўсимликлар) ўсади. Шўрхоклар 2 типга ажратилади: автоморф Шўрхоклар — юқори горизонтда таркибида (0,5—1%) енгил эрийдиган тузлар (хлоридлар, сулфатлар) бўлган шўрланган она жинснинг юқорига чиқиши ва г и д роморф Шўрхоклар — тупроқгрунт сувлари таркибидаги (6—8% ва ундан юқори) тузларнинг сув билан бирга капиллярлар орқали юқорига кўтарилиб, тўпланиши. Осон эрувчи тузлар таркибига кўра, шаҳрининг хлоридли, сулфатхлоридли, хлоридсулфатли, сулфатли, содасулфатли, сулфацодали ва содали, катионлар таркибига боғлиқ ҳолда натрийли, магнийнатрийли, калцийнатрийли, магнийли ва калцийли хиллари фарқланади. Бирламчи ва иккиламчи шўрланган Шўрхоклар фарқланади. Бирламчи шўрланган Шўрхоклар табиий бўлиб, денгиз, кўл қирғоқлари, дарё воҳалари ва қуйилиш жойлари, шунингдек, шўрланган жинслар чиқиб қолган ерларда ривожланади, иккиламчи шўрланган Шўрхоклар эса нотўғри суғориш натижасида пайдо бўлади. шаҳрини ўзлаштиришда грунт сувлар сатҳи дренажлар ёрдамида пасайтирилади ва тупроқдаги тузлар ювилади (қаранг Ер шўрини ювиш). шаҳрини ўзлаштиришда дастлабки йиллари шоли (тупроқнинг 1 — 1,5 м чуқурликдаги қаватини шўрсизлантиради), кейин сабзавот, донли экинлар, ғўза, емхашак экинлари ва бошқалар экилади, қўечки ва туялар боқиш учун яйлов сифатида фойдаланилади.
Адабиёт
- Рабочев И. С., Мелиорация засоленннх почв среднего течения Амудари, Ашхабад, 1964; Панков М.А., Мелиоративное почвоведения, Т., 1974.
Хушвақт Намозов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |