Shoberdi baxshi
Шоберди бахши (тахаллуси; асл исми Болтаев Шоберди, 4-сентябр 1944-йил, Мунчок қишлоғи, Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти, ЎзССР, СССР – 25-август 2025-йил) – совет ва ўзбек хонандаси, бахши. Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси, Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи ва „Эл-юрт ҳурмати“ ордени соҳиби.
| Шоберди бахши | |
|---|---|
| Файл:Шоберди Болтаев.wебп | |
| Таваллуди |
4-сентябр 1944-йил |
| Вафоти |
25-август 2025-йил (80 ёшда) Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | бахши, достончи |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Шоберди Болтаев 1944-йил 4-сентябрда Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Мунчоқ қишлоғида бахши Болти бахши Алиэв оиласида таваллуд топган. 1968—1972-йилларда Термиз давлат педагогика институтининг педагогика факултетида таҳсил олган[1].
Шобердининг илк устозлари отаси ва амакиси бўлиб, улар унга дутор чалиш ва бахшилик санъатини ўргатган. Кейинчалик вилоят ва республика миқёсидаги кўплаб бахшичилик танловларида қатнашган. 1983-йилда Шаҳрисабзда ўтказилган республика бахшилар танловида бронза медали, 1989-йилда эса Деновда бўлиб ўтган республика танловида ғолиб бўлган. 1990-йилда Қозоғистонда ўтказилган „Олтин олма“ фестивалида мукофот олган. 1991-йилда Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё бахшилари танловида лауреат бўлган. 1999-йилда Термизда „Алпомиш“ достони минг йиллиги муносабати билан ўтказилган Марказий Осиё бахшилари танловида ғолиб бўлган[2].
Шоберди бахши халқ оғзаки ижодини тарғиб қилиш мақсадида кўплаб хорижий мамлакатларда ҳам ижро этган. 1988-йилда Франсияда ўтказилган „Марказий Осиё халқлари маданият кунлари“да иштирок этиб, Парижда „Алпомиш“ достонини куйлаган. 2002-йилда Карл Райхел томонидан „Алпомиш“ достонининг немис тилига таржимаси тақдимот маросимида қатнашган. 2003-йилда эса Франсияда ўтказилган Осиё мамлакатлари (Эрон, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон) санъаткорлари иштирокидаги консертда саҳнага чиқган.
Шобердининг репертуарида „Алпомиш“, „Олтин қовоқ“, „Олланазар Олчинбек“, „Кунтуғмиш“, „Сулувхон“, „Санам гавҳари“, „Сариқ савдогар“, „Ойпарча“, „Менинг дуторим“, „Меҳмон“ каби достонлар, шунингдек, „Истак“, „Нега“, „Билмайман“, „Ойпари“ каби термалари мавжуд[3].
1999-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Термиз шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактабининг фахрий директори бўлган.
Шоберди бахши 2025-йил 25-август куни 80 ёшида вафот этган[4].
Мукофотлари
- Ўзбекистон халқ бахшиси (2000)
- „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (2007)
- Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи (1993)
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаев вафот этди“ (2025-йил 25-август). 2025-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-август.
- ↑ „Шоберди бахши Болтаев 81-ёшида оламни тарк этди“ (2025-йил 25-август). 2025-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-август.
- ↑ „Шоберди бахши 81 ёшида вафот этди“ (2025-йил 25-август). 2025-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-август.
- ↑ „Халқ бахшиси Шоберди Болтаев вафот этди“ (2025-йил 25-август). 2025-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-август.