Шодиёна — тантанавор кайфиятни ифодаловчи қадимий куй ва усуллар туркуми. "СҲ." сурнай, карнай, ноғора (ва, баъзан, доира)лардан иборат ансамбл томонидан, айрим ҳолларда якка ноғора ёки сурнайда, асосан, тўй, базм, "бозори шаб" каби халқ байрамларида ижро этилган. Ўрта аср мусиқа рисолаларида "Шодиёнайи туркий ("Туркий" доира усулида ижро этиладиган "Шодиёна"), "Шодиёнайи жуфтий" (никоҳ тўйларида чалинадиган "Шодиёна" куйлари) каби турлари тилга олинган. "Шодиёна" туркуми кўп қисмли бўлиб, куйлар сони 9—12 бўлиши мумкин. Қисмларининг ҳажми кичикроқ бўлсада, куйлар тузилиши ва ноғора усуллари жуда мураккаб. "Шодиёна" туркумидаги баъзи куйлар Шашмақом чолғу йўлларига ҳамоҳанг. Мас, А.Юсупов ижросида ёзиб олинган "СҲ."нинг 9қисми (Ўзбек халқ музикаси, ВИ ж., Т., 1958) Таснифи Навонинг ритмик кўринишидир. "СҲ."нинг бизгача етиб келган намуналари кўп ижро этилади, рақс куйлари сифатида кенг тарқалган. Шашмақомнинг Бузрук мақоми, 2гуруҳ шўъбаларидан Рок йўллари "Шодиёна" номи билан ҳам машҳур бўлиб, сурнай, карнай, ноғора ва доирадан иборат ансамблларда ижро этилиб келинган. Лекин "Шодиёна"нинг бу тури куй тузилиши йирик шаклда, доира усули, оҳанглари ва ритмик хусусиятлари жиҳатидан "Шодиёна"нинг юқорида зикр этилган сурнай йўлларидан тубдан фарқ қилади.