Shodmon Hayitov
Шодмон Аҳмадович Ҳайитов (1962-йил, 1-май, Бухоро тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – таниқли ўзбекистонлик тарихчи олим. Тарих фанлари доктори (2009), профессор (2021).
| Шодмон Ҳайитов | |
|---|---|
| Таваллуди |
01.05.1962 Бухоро тумани, Бухоро, О'збекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | Тарих |
| Иш жойлари | Бухоро давлат университети |
| Академик раҳбарлари | Алимардон Абдулҳамидов, Дилором Алимова |
Таржимайи ҳоли
1962-йил 1-майда Бухоро вилояти Бухоро тумани Лоша фуқаролар йиғинига қарашли Усмон Юсупов колхозидаги Диосиё қишлоғида зиёли, ўқитувчи оиласида таваллуд топган.1969—1970-йилларда Диосиё қишлоғидаги Бухоро туман халқ таълимига қарашли А. С. Пушкин номидаги 1-сонли ўрта умумтаълим мактабида таҳсил олиш учун биринчи синфга борган. 1969—1979-йилларда ўрта таълим олиб, 1979-йилда Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг „Тарих-педагогика“ факултетига ўқишга кирди.1979—1984-йилларда институтда таҳсил олиб, тарихчи-педагог, жамияцҳунос, тарбиявий ишлар услубшуноси ихтисослигини олади.1984—1986-йилларда бир пайтнинг ўзида БДПИ КПСС тарихи кафедрасида ассисент, Бухоро туман Менженский номли ўрта умумтаълим мактабида тарих ва жамияцҳунослик фанлари ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1986-йил мартдан БДПИнинг „Умумий тарих“ кафедрасига ўқитувчи бўлиб, тўлиқ ҳиссада ишга ўтган.1989-йил 2-январдан —1991-йил декабр охирига қадар Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги ФарДУ)нинг „Умумий тарих“ кафедрасида кундузги бўлим аспирантурада таҳсил олган.
Илмий фаолияти
1991-йил 30-декабрда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда „Ўзбекистон жамоат ташкилотларнинг мамлакат халқаро алоқаларини ривожлантиришдаги иштироки“ мавзусидаги 07.00.02 – Ватан тарихи ихтисослигидан фарғоналик таниқли тарихчи ва этнограф олим Алимардон Абдулҳамидов (1936—1993) илмий раҳбарлигида номзодлик диссертациясини мувафаққиятли ёқлаган. 2008—2011-йилларда Бухоро давлат университети „Умумий тарих“ кафедрасига мудирлик қилган. 2009-йил 16-апрелда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институтининг докторлик илмий даражасини беришга ихтисослашган кенгашида тарих фанлари доктори, профессор Дилором Алимова илмий маслаҳатчилигида „ХХ асрда ўзбек муҳожирлиги тарихи“ мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаб, (07.00.01. Ўзбекистон тарихи) тарих фанлари доктори илмий даражасини олган. 2011-йилда кафедралар бирлашувидан сўнг 2011-йил сентябрдан 2018-йил декабрга қадар „Тарих“ кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритган. 2019—2020 йиллар кафедра мудири, 2019-йил январдан БухДУ „Жаҳон тарихи“ кафедрасида профессори бўлган. 2021-йил 30-сентябр ЎзР ОАКнинг 306/1 сон баённомаси „Ўзбекистон тарихи“ ихтисослиги бўйича профессор илмий унвони олган[1]. Шодмон Ҳайитов „Антиқуэ Ворид“ Халқаро илмий Академиянинг докторлик, профессорлик дипломлари, Турон Фанлар Академияси академиги, Тожикистон Республикаси Панжикент педагогика институти фахрий профессори унвонларига ҳам сазовор бўлган. Шодмон Ҳайитов ўзбек муҳожирлиги ва миграция масалаларига ҳамда ХИХ аср охири ХХ аср бошлари тарихига оид 100 дан ортиқ монография, рисола, китоб, қўлланмалар чоп эттирган. Унинг журнал ва газеталарда чоп эттирган мақолалари, чоп этилган конференсия ва анжуманлардаги ишлари ва тезислари 650 тадан ортиқ. Шодмон Ҳайитов Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Навоий олийгоҳларида турли йилларда ихтисослигидан давлат аттестацияси комисиясига раислик ва аъзолик қилган. Фарғона Давлат Университети, Қўқон давлат педагогика институти, Навоий давлат кончилик институти, Бухоро муҳандислик технологиялар институтларида „Ўзбекистон тарихи“, „Ўзбекистон халқаро майдонда“, „Буюк ипак йўли ва жаҳон сивилизацияси“, „Ўзбек муҳожирлиги тарихи“ фанларидан маърузалар ўқиган[2].
Китоблари рўйхати
Монографиялари
- Ҳайитов Ш, Собиров Н „Совуқ уруш“ лар асоратини енгиб… Тошкент, Ўзбекистон 1991 йил, 11 босма табоқ.
- Ҳайитов Ш. А, Собиров Н.С, Легай А. С. Хориждаги ўзбеклар. Тошкент, „Фан“, 1992 йил, 108 бет.
- Ҳайитов Ш, Бадриддинов С. Ватан дея ватансиз ўтганлар қисмати. Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2005 йил, 159 бет.
- Ҳайитов Ш, Бадриддинов С. Ватанжудоликнинг мунгли тарихи. Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2005 йил, 188 бет.
- Ҳайитов Ш, Бадриддинов С. Ўзбекистон бизга ҳам ватан. Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2006 йил, 158 бет.
- Ҳайитов Ш. Ўзбек мухожирлиги тарихи. Тошкент, АБУ-МАТБУОТ-КОНСАЛТ, 2008 йил, 208 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Уруш ва муҳожирлик. -Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2009 йил, 104 бет
- Ҳайитов Ш. А. ва б. Ўзбекистон кон саноати: ўтмиши ва бугуни. -Тошкент: „Турон замин зиё“, 2015 йил, 204 бет.
- Ҳайитов Ш. А., Саидов И. М. Хориждаги ўзбеклар тарихи ва этнографияси. – Самарқанд, 2015 йил, 142 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Афғонистон тарих кўзгусида. (монография) Бухоро, „Дурдона“ нашриёти, 2018 йил, 130 бет.
- Ҳайитов Ш. А. „Бухоро ва бухорийларнинг жаҳоний шуҳрати“ (монография). – Тошкент: „Наврўз“, 2020 йил, 205 бет.
- Ҳайитов Ш, Айматова З. Марказий Осиё мусулмонларининг Муборак Ҳаж сафари: тарих ва бугун. (монография).-Бухоро-2022 йил, 100 бет.
Рисола ва китоблари
- Ҳайитов Ш. Ватан, Ватанпарвар, Ватанжудо. Тошкент., 1992 йил, 26 бет.
- Ҳайитов Ш. Обшество „Ватан“ в укреплении взаимосбязи с зарубежними соотечественниками. Бухара: изд. Бухара, 1992 год. 32 стр.
- Ҳайитов Ш, Салмонов А, Йўлдошев С. Ўзбек мухожирлиги тарихидан. Фарғона: „Фарғона“ нашриёти, 1998 йил, 71 бет.
- Ҳайитов Ш, Раҳмонов К. Бухоронинг хориждаги талабалари (ХХ асрнинг 20 йиллари) Бухоро-2003 йил, 27 бет.
- Ҳайитов Ш, Раҳмонов К. Истиқлолнинг икки буюк фарзанди. Бухоро „ЖТМ“ Бош таҳририяти, 2003 йил, 28 бет.
- Ҳайитов Ш, Раҳмонов К. Бухоро Халқ Республикаси ва Германия: ҳамкорликнинг тарихий лавҳалари (1920-1924 йиллар) Тошкент, „Фан“, 2004 йил, 102 бет.
- Ҳайитов Ш, Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Шарқ мамлакатлари (1920-1924 йиллар) Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2004 йил, 77 бет.
- Ҳайитов Ш, Бадриддинов С, Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси: иқтисодиёт, ижтимоий сиёсат, маданий ҳаёт (1920-1924 йиллар) Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2005 йил, 154 бет.
- Ҳайитов Ш. Бадриддинов С. Бухоро Халқ Совет Республикасида ҳали саломатлигини мустаҳкамлаш учун кураш тарихидан (1920-1924 йилла) Бухоро-2005 йил, 24 бет.
- Ҳайитов Ш. Бадриддинов С. Бухоро тарихидан лавҳалар (ХИХ-ХХ асрлар) Бухоро 2007 йил, 104 бет.
- Ҳайитов Ш. Усмон Хўжа Пўлатхўжаэв миллий истиқлол курашчиси. Бухоро-2007 йил, 56 бет.
- Ҳайитов Ш. Соҳибқирон Амир Темур ва Мустафо Камол Отатурк (тарихий лавҳалар, мақолалар, тақризлар). Бухоро-2008 йил, 102 бет.
- Ҳайитов Ш. Мухожирлик на шодлик, на ғам… Бухоро-2008 йил, 104 бет.
- Ҳайитов Ш. Ватан меҳри. -Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2010. 88 бет.
- Ҳайитов Ш, Ражабов Қ. Усмон Хўжа (рисола), Тошкент, АБУ-МАТБУОТ-КОНСАЛТ, 2011 йил, 36 бет.
- Ҳайитов Ш. Афғонистон: тарихнинг чигал сўқмоқлари. – Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2011 йил, 52 бет.
- Ҳайитов Ш. А, Орзиэв М. З. Марказий Осиё ва Хитой: Буюк ипак йўли чорраҳаларида (мил авв. ИВ – мил. ВИИИ аср). Бухоро, „Дурдона“ нашриёти, 2014 йил, 56 бет.
- Ҳайитов Ш, Раҳмонов К. „Бухоро ахбори“ қачон чоп этилган эди? Тарихга муҳрланган 90 йил. Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2010 йил, 108 бет.
- Ҳайитов Ш. А, Орзиэв М.З, Ҳайитов Ж.Ш. Амир Темур сиймоси барҳаёт. Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2015 йил, 80 бет.
- Ҳайитов Ш. А., Айматова З.Ғ. Марказий Осиё мусулмонларининг ҳаж зиёрати: тарих ва бугун. -Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2014 йил, 43 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Иккинчи жаҳон уруши: асирларнинг тақдири ва фожиали ҳаёт лавҳалари. -Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2015 йил, 39 бет.
Ўқув-услубий қўлланмалари
- Ҳайитов Ш, Собиров Н. Байналминал тарбия омили ва ёшлар (қўлланма) Бухоро-1990 йил, 43 бет.
- Ҳайитов Ш, Каримова М. Тарих дарслари самарадорлигини оширишда хориждаги ўзбеклар ҳаётини ўрганиш (ўқитувчилар учун ўқув қўлланма). Бухоро-1993 йил, 40 бет.
- Ҳайитов Ш, Темиров У. Хориждаги ўзбек ижодкорлари (ўқув-услубий қўлланма). Бухоро-1994 йил, 40 бет.
- Ҳайитов Ш, Ҳайитов Ш. Ўзбек адабиёти жаҳон кезади (услубий қўлланма). Бухоро-1994 йил, 22 бет.
- Ҳайитов Ш, Темиров У. Қуёш йўлларида қадим карвоним… (Тарих факултети талабалари учун қўлланма). Бухоро-1994 йил, 20 бет.
- Ҳайитов Ш. Общэственниэ организации: и международниэ связи: люди, годи и факти. Бухара: изд. Бухара-1995 год, 84 стр.
- Ҳайитов Ш. „Ўзбекистоннинг халқаро алоқалардаги иштироки“ махсус курсидан дастур ва кўрсатма („Тарих“ ихтисослиги битирувчи курс ва талабалари учун") Бухоро-1996 йил, 14 бет.
- Ҳайитов Ш. Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тарихидан (қадимги замонлардан ХХ асрнинг 90 йилларига қадар). Ўқув-услубий қўлланма. Бухоро-1996 йил, 102 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Тарих дарсларида Ўзбекистоннинг халқаро адоқаларидаги иштирокини ўрганиш. (тарих фани ўқитувчилари учун услубий қўлланма) Бухоро-2005 йил, 25 бет.
- Ҳайитов Ш. Осиё ва Африка мамлакатлари янги тарихи (ўқув-услубий қўлланма). Бухоро-2005 йил, 54 бет.
- Ҳайитов Ш. Осиё ва Африка мамлакатлари энг янги тарихи (услубий қўлланма) Бухоро-2005 йил, 68 бет.
- Ҳайитов Ш. Тарихий география (ўқув-услубий қўлланма). Бухоро-2007 йил, 52 бет.
- Ҳайитов Ш, Ахмедова М. Буюк ипак йўли ва жаҳон свилизацияси (ўқув-услубий қўлланма). Бухоро-2007 йил, 54 бет.
- Ҳайитов Ш. Ўзбек мухожирлиги тарихи (ўқув-услубий қўлланма) Бухоро-2007 йил, 83 бет.
- Ҳайитов Ш, Ҳамроэв А. Ўзбекистон Республикаси архив қонунчилиги (ўқув-услубий қўлланма). Бухоро-2008 йил, 55 бет.
- Ҳайитов Ш. Ўзбек мухожирлиги тарихи (бакалавриятнинг тарих йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма). Бухоро: „Бухоро“ нашриёти, 2015 йил, 220 бет.
- Ҳайитов Ш, Саидов И, Саидова Р. Осиё ва Африка мамлакатлари янги тарихи фанидан ўқув-услубий қўлланма (лотин имлосида) Самарқанд-2017 йил, 80 бет.
Хотира китоблари
- Ҳайитов Ш. А. Пўлатдек мустаҳкам, чинордек умрбоқий (отам ҳақида хотиралар) Бухоро: „Дурдона“ нашриёти, 2014 йил, 168 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Хотирамдаги лавҳалар (Юрагимга яқин гўшалар), Бухоро: „Дурдона“ нашриёти, 2016 йил, 120 бет.
- Ҳайитов Ш. А. Фарғона таассуротлари. Бухоро: „Дурдона“ нашриёти, 2017 йил, 256 бет.