Shodon Hanif
Шодон Ҳаниф (тожикча: Шодӣ Ҳанифов) – совет ва тожик ёзувчиси, драматург, таржимон ва журналист[1][2]. 1975-йилдан Тожикистон ССР (кейинчалик Тожикистон) Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Лохутий номидаги Тожикистон ССР Журналистлари иттифоқи мукофоти лауреати (1987). Тожикистон халқ ёзувчиси (2004). „Шараф“ ордени, „Нишони Фахри“ ордени, Россия Журналистлар иттифоқи медали, Тожикистон ССР ва Ўзбекистон ССР Олий Советининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.
| Шодон Ҳаниф | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | Душанбе Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | ёзувчи, драматург, таржимон, журналист |
| Фаолият йиллари | 1950–2007 |
Ҳаёти
Шодон Ҳаниф 1934-йил 10-мартда Самарқандда тожик оиласида туғилган. 1959-йилда Ленин номидаги Тожикистон Давлат университети (ҳозирги Тожикистон Миллий университети)нинг таржимонлик факултети ва тарих-филология факултетини тамомлаган.
Ўқишни тамомлагач, икки йил „Тожикистони Совети“ (Совет Тожикистони) газетасида адабий шарҳловчи бўлиб ишлади. Кейин „Ирфон“ нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади. Кейинчалик шу нашриёт филиалларидан бирига мудирлик қилади.
1970-йилда унинг „Мина“ номли биринчи ҳикоялар тўплами нашр этилди. 1991-йилда „Олмос“ иккинчи ҳикоялар тўплами нашр этилди. Шунингдек, „Дидор“ (1974) ва „Куҳ ба куҳ мерасад“ (1976) очерклар тўплами нашр этилган. „Оҳугузар“ (1975), „Бедори“ (1980), „Жон ба гарав“ (1982), „Шикояти офат“ (1986), „Ҳунбаҳо“ (1990), „Дил ба ёдгор“ (1991), „Укоби заҳмин“ (1993), „Дар суроги модер“ (2001), „Дар паноҳи ҳиндкуш“ (2004) каби қатор ҳикоя ва романлар ёзган. „Домоди шаҳри“ (1976), „Обфуруш“ (1984) драмаларини ҳам ёзган.
1967-1971-йилларда Тожикистон ССР Маданият вазирлиги бўлимларидан бирида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Кейинги ўн йил давомида „Садои Шарқ“ ойлик газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлади. 1980-1985-йилларда Афғонистон уруши даврида Афғонистон Демократик Республикасида таржимон ва маслаҳатчи бўлган.
1986-1991-йилларда СССР Адабиёт фонди Тожикистон бўлими директори бўлган[3].
2007-йил 5-майда Душанбеда 73 ёшида вафот этди. У Лучоб қабристонига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Книжная летопись: Основной выпуск. Книга,, 1991.
- ↑ Атахон С. Сайфуллоев. Уфуқҳои тозаи наср. Адиб, 2006. ИСБН 9789994732005.
- ↑ Аслҳо ва наслҳо. – Душанбе,2013, – С. 145—184 с. – ИСБН 978-99947-958-2-6