Shoh Axsi madrasasi
Шоҳ Ахси мадрасаси — Бухоро мадрасаси. Ҳозирги кунда мадраса сақланиб қолмаган.
Шоҳ Ахси мадрасаси ХВИ асрда Шоҳ Ахси гузарида[1], Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган Абдуллахон ибн Искандархон даврида, ҳазрат охунд Поянда Муҳаммад Ҳусайний Шоҳ Ахсавий томонидан бунёд этилган. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатларини ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Мадраса фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳужжатлар топилган. Бир ҳужжатда мазкур мадрасада таҳсил олган Камол Ҳўқандий касал бўлиб қолганлиги тўғрисида маълумотлар учрайди. Мадраса мутаввалиси мударрис бўлган. Мадраса ҳар бир хонасида икки нафар талаба яшаган. Ҳужжатларда Садр раис Мир Бадриддин арзномаларининг бирида Шоҳ Ахси хонақоҳининг шарқий томонидаги 8 ҳужраси таъмирлангани ва унда талабалар яшагани тўғрисида маълумотлар мавжуд. Шоҳ Ахсавий тасаввуф аҳлидан бўлган. ХВИ асрда Нақшбандия тариқатининг машҳур вакилларидан бири. Бухоро хонлиги ҳукмдори Абдуллахон ИИ 1566-йилда ўз мадрасасини қуриб битказганидан сўнг, Шоҳ Ахсини танлаб, мадраса бош мударриси қилиб тайинлаган. Шоҳ Ахсавий 1601-йилда Бухорода вафот этади ва Мозори Шариф дарвозаси ташқарисида дафн этилади. У яган ҳудуд унинг номи билан аталган[2]. Садри Зиё Шоҳ Ахси мадрасасида 12 та ҳужралар бўлганлигини ёзиб қолдирган[3].
Шоҳ Ахси мадрасаси 12 та ҳужрадан иборат бўлган. Ушбу мадраса Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган.
| Мадраса | |
Шоҳ Ахси мадрасаси
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | ҳазрат охунд Поянда Муҳаммад Ҳусайний Шоҳ Ахсавий |
| Меъморий услуб | Марказий Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | ҳазрат охунд Поянда Муҳаммад Ҳусайний Шоҳ Ахсавий |
| Асосий сана: ХВИ аср
| |
| Ҳолати | Сақланиб қолмаган |
| Ҳужралар сони | 12 та |
| Қурилиш материали | Пишиқ ғишт |
