Shoh Hijron
Шоҳ ҳижрон (ХВИИИ аср) - шоир ва ёзувчи. Туғилган ва вафот этган йили номаълум. Асли андижонлик бўлган. Қашқар ҳокими Хўжа Жаҳонхўжам илтимосига кўра, Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сини ўзбек тилига назм ва насрда таржима қилган. Унинг бир нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. №184). Бундан ташқари, Шоҳ Ҳижроннинг "Қиссаи Дороби Зарринкамар" ("Зар камарли Дороб қиссаси") саргузашт асарининг қўлёзмаси ҳам мавжуд. Бу қиссада Доробнинг кечмишлари, ёвуз кучларга қарши кураш йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари тасвирланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |