Shoh Nizor II
Шоҳ Низор ИИ (арабча:شاه نزار الثاني) – Низорий Исмоилийлар жамоаси таркибидаги Қосим-Шоҳий бўлимининг 40-имоми[1].
Шоҳ Низор ИИ отаси Халилуллоҳ ИИ Али 1680-йилда вафот этганидан кейин, унинг ўрнига ўтирган[2]. Шоҳ Низор ўз имомлигининг дастлабки даврида, бир пайтлар ўзидан олдинги имомлар икки асрдан кўпроқ истиқомат қилган Анжудан қишлоғини тарк этиб, яқин атрофдаги Каҳак қишлоғига кўчиб ўтади. Кейинчалик бу ҳудуд Низорий имомларининг янги қароргоҳига айланган[3] .
Унинг ташаббуси билан шу пайтгача Хуросонда кўчманчи бўлиб яшаган кўплаб низорий диндорлари Кирмонга келиб қўним топган[4]. Шоҳ Низор сўфий Ни’матуллоҳийлар билан яқин алоқада бўлиб, сўфийлик устози Ато Аллоҳ номини олган ва бу ном билан Кирмондаги Низорий тарафдорларининг орасида шуҳрат қозонган[4].
Шоҳ Низор 1722-йил сентабрда вафот этган[4] ва унинг ўрнига ўғли Саййид Али ўтирган[5]. Шоҳ Низор мақбараси ҳали ҳам Каҳакда сақланиб қолган. 1966-йилги реставрация вақтида 18-асрга оид кўплаб асл иншоотлар бузиб ташланган[4].
Манбалар
- ↑ Дафтарй 2007, с. 509.
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 456, 509.
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 439, 456.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Дафтарй 2007, с. 457.
- ↑ Дафтарй 2007, с. 458.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.