Шоҳ Шужо

Шоҳ Шужо (1617-1661) - бобурий шаҳзодалардан. Шоҳ Жаҳоннинг 2-ўғли, онаси Мумтоз Маҳал Бегим. Шоҳ Жаҳон уни 1639-йилда Бангалга ҳоким этиб тайинлаган. 1642-йилда унга Орисса ҳам тортиқ қилинган. Шоҳ Шужо атрофидаги бошқа ерларни ҳам забт этган, яъни амалда Шарқий Ҳиндистон унинг тасарруфида бўлган. У бу ўлкаларда 20 йилдан ортиқ (1639—60) ҳукмронлик қилган. Шоҳ Жаҳон 1657-йилнинг декабрда Бангалда ўзини подшоҳ деб эълон қилган. Отаси вафот этгач, акаука шаҳзодалар ўртасида тахт учун кураш бошланиб кетган. 1659-йил 5 январда Аврангзеб Ш.шаҳрини жангда мағлуб этади, у қолганқутган аскарлари билан Бангалга қочган. 1660-йилда оиласи ва навкарлари билан Аракан (ҳозирги Мянма) га паноҳ истаб келган, аввал Маккага, ундан ё Туркияга, ё Эронга ўтиб кетиш ниятида бўлади, лекин айрим маълумотларга қараганда, ўша ерда болачақаси билан бирга ўлдириб юборилади.

Шоҳ Шужо ўқимишли, маданиятли шахс бўлган, саройдаги шоир ва олимларни рағбатлантирган. Бунёдкорлик ишлари олиб борган — Бара Катра (Катта сарой), Ийдгоҳ, Ҳусайний долон, масжидлар, Ананд сарўвар номли катта сув ҳавзаси қурдирган, атрофида Девони хос, Деюни ом, ҳаммомлар, фавворалар бунёд эттирган.