Shoh Sulton Rumiy
Шоҳ Султон Қамариддин Румий (бенгалча: শাহ সুলতান কমর উদ্দিন রুমী, арабча: شاه سلطان قمر الدين رومي) – 11-асрда яшаган сўфий мусулмон сиймо бўлиб, илмий анъаналарга кўра, Бенгалияга келиб жойлашган илк сўфий ҳисобланади[1]. Унинг номи исломнинг Нетроконага кириб бориши билан боғланади. Бу эса Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги узоқ тарихий саёҳатлар силсиласининг бир қисмидир[2][3].
Қамариддин Румий | |
|---|---|
|
Маданпурдаги Шоҳ Султон Румий зиёратгоҳи | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
1075-йил Маданпур, Нетрокона |
| Дини | Ислом |
| Бошқа номлари | Қамаруддин |
Ҳаёти

Қадимий ҳужжатлар Румий милодий 1053-йилда (ҳижрий 445-йил) устози Сайид Шоҳ Сурхул Антиа ва ўн нафар шогирди билан Бенгалияга келганини кўрсатади. Бу мусулмон саркардаси Бахтиёр Халжий келишидан бир аср, ҳамда Шоҳ Жалолнинг 1303-йилдаги Силҳетни забт этишидан 250 йил аввал содир бўлган. Демак, Румий Бенгалияга фатҳлардан ҳам олдин келган[4][5].
Румий ва унинг ҳамроҳлари ҳозирги Нетроконага жойлашган, у пайтда бу ҳудудда мусулмон аҳоли бўлмаган ва Ганеш исмли Коч қироли ҳукмронлик қилган. Ислом хабари маҳаллий аҳолига етиб борган ва уларнинг кўпчилиги исломни қабул қилган[6][7]. Дин қабул қилиш ҳақидаги хабар подшоҳга етгач, Румий саройга чақиртирилади. Ривоят қилинишича, Румий Аллоҳ унга руҳий қудрат берганини айтади ва шундан сўнг синовга дучор қилинади. Унга заҳар таклиф этилади ва эътиқодга кўра, заҳарни ичганидан кейин ҳам омон қолади. Воқеа жойида ҳозир бўлганларнинг барчаси исломни қабул қилади, подшоҳ эса унга Маданпур қишлоғини ҳамда қўшни айрим қишлоқларни инъом этиб, уларни ижарасиз ҳудудга айлантиради[8][9].
Вафоти ва мероси
Шоҳ Султон Румий милодий 1075-йилда (ҳижрий 475-йил) вафот этгани тахмин қилинади. Маданпур қишлоғида зиёратгоҳ бунёд этилган бўлиб, у ҳозиргача зиёрат қилинади. Зиёратгоҳ мажмуасига туташ ҳолда масжид ҳам қурилган[10].
Бенгалиянинг мустамлака даврида Британия Шарқий Ҳиндистон компанияси 1829-йилда зиёратгоҳ мулкини эгаллаб олишга уринган. Бунга зиёратгоҳ қўриқчилари 1082-йилга оид қадимий форсча ҳужжатни тақдим этиб эътироз билдирган. Натижада ҳукумат бу режадан воз кечиб, мулкни ҳужжат эгаси – Сайид Жалолиддинга топширган[8][5].
Румий номи билан аталадиган бир қанча обектлар мавжуд:
- Шоҳ Султон Жоме масжиди, Маданпур
- Шоҳ Султон Дегреэ коллежи
- Шоҳ Султон ўрта мактаби, Маданпур
- Шоҳ Султон рақамли институти
- Шоҳ Султон диагностика маркази
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Суфи инфлуэнcе ин Бенгал“. Тҳе Даилй Стар (2013-йил 1-август). Қаралди: 2019-йил 28-ноябр.
- ↑ Сарwар Алам. Перcептионс оф Селф, Поwер, & Гендер Амонг Муслим Wомен: Нарративес фром а Рурал Cоммунитй ин Бангладеш. Спрингер, 15 Фебруарй 2018 — 9-бет.
- ↑ Абдул Матин. Соcио-религиоус реформ анд Суфисм ин 20тҳ cентурй Бенгал: А студй оф тҳе роле оф Пир Абу Бакр оф Фурфура Шариф, Индиа (САCС Спеcиал Иссуэ), 2018 — 26-бет.
- ↑ Шаҳ Ноорур Раҳман (1995). "Ислам анд иц Эарлй Интродуcтион ин Бенгал". Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс 56: 425–434.
- ↑ 5,0 5,1 Н. Ҳаниф. Биограпҳиcал энcйcлопаэдиа оф Суфис: Соутҳ Асиа. Саруп & Сонс, 2000 — 325-бет.
- ↑ Др. Мд. Ёусуф Али; Абу Садат Нуруллаҳ (Деc 2007). "Чалленгес оф Исламиc Да'wаҳ ин Бангладеш: Тҳе Чристиан Миссионс анд Тҳеир Эвангелизатион". ИИУC Студиэс 4: 87–108. ИССН 1813-7733.
- ↑ Афиа Дил (Жуне 2012). "Импаcт оф Арабиc он Бенгали Литературе анд Cултуре". Жоурнал оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш (Ҳум.) 57 (1): 101–152. ҳттпс://www.асиатиcсоcиэтй.орг.бд/wп-cонтент/уплоадс/2022/05/Ҳуманитиэс_Жуне_2012.пдф.
- ↑ 8,0 8,1 Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Шаҳ Султан Руми (Р)". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Шаҳ_Султан_Руми_(Р).<!--->
- ↑ „А Шорт Wалк то тҳе Ҳисторй оф Ислам ин Бенгал (Парт ИИ) Моҳаммад Ал Амин“ (эн-УС). Перспеcтиве (2019-йил 15-феврал). 2019-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-ноябр.
- ↑ Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Суфисм". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Суфисм.<!--->