Shoh Tohir
| Шоҳ Тоҳир | |
|---|---|
| Низорийларнинг 31- имоми | |
| Тенуре | 1510-1549 |
| Ўтмишдоши | Радиддин ИИ ибн Тоҳир |
| Давомчиси | Ҳайдар ибн Тоҳир |
| Туғилиши |
ҳижрий 892-йил/милодий 1486-йил Хунд, Қазвин яқинида, Эрон |
| Вафоти |
ҳижрий 956-йил/милодий 1549-йил Аҳмаднагар, Аҳмаднагар султонлиги |
| Дафн этилган жой | |
| Ислом динининг бир бўлими Исмоилийлар |
|---|
Шоҳ Тоҳир ёки Тоҳир Шоҳ (1486 – 1549) номи билан танилган ва шогирдлари томонидан Ҳужжатуллоҳ номи билан машҳур бўлган. У Муҳаммад-Шоҳий (Мўминий) наслидан бўлиб, низорий исмоилий имоми ва Жанубий Ҳиндистонда Низомшоҳлар сулоласининг вазири бўлган. Тоҳир Шоҳ астроном ва файласуф эди.
Ҳаёти
Имом Шоҳ Тоҳир Ғилоннинг Қазвин билан чегарадош бўлган Хунд қишлоғида туғилган. Унинг ота-боболари Миср фотимийларидан келиб чиққан. Тоҳир низорий исмоилий имоми бўлган Аламут низорийларининг авлодидан бўлган имом Шоҳ Радиддин ИИ нинг ўғли бўлган. Ёшлигида у Кошонда ўқиган ва дарс берган. Сафавийлар сулоласининг барпо этилиши ва исмоилий тасаввуфига қарши ҳаракатларнинг кучайиши натижасида, у исмоилий тасаввуфидан воз кечиб, милодий 1520-йил бошида Шоҳ Исмоил саройига келиб жойлашади. Бироқ Шоҳ Исмоил ундан шубҳаланиб қолгач, Тоҳиршоҳ Эронни тарк этишга мажбур бўлган ва Ҳиндистонга йўл олган. У 16-асрнинг буюк астрономи Шамсиддин ал-Хафрийнинг шогирди эди.
Фаолияти
Имом Шоҳ Тоҳир 1520-йил ўрталарида Гоага етиб боради, бироқ Одил Шоҳий монархи унинг фаолиятига эътибор бермайди. У Бижапурни тарк этиб, Парендага кўчиб ўтди ва у ерда Птолемейнинг астрономия рисоласи бўлган ал-Мажистийни ўргатишни бошлайди. Милодий 1522-йилда Султон Бурҳон Низомшоҳнинг илтимосига биноан у Аҳмаднагар саройига кўчиб ўтади. У, шунингдек, бош дипломат сифатида ҳам фаолият юритган ва қал’ада ҳафтасига икки марта маъруза ўқиган. Охир-оқибат, милодий 1538-йилда у сунний султонни низорийликни қабул қилишга кўндиради ва ўша пайтда у мазкур бўлимнинг энг катта имоми эди. Султон, шунингдек, Низорийликни расмий давлат дини деб эълон қилади[1][2][3].
У кўплаб китоблар ёзган, улар орасида қуйидагилар бор[4]:
- Ал-Мажистийга шарҳ
- Авиценна илоҳиётига шарҳ
- Шарҳ боб ҳоди ашр илоҳиёт бўйича
- Шарҳ жаъфария фиқҳ бўйича
- Тафсир байзавийга шарҳ
Вафоти
Шоҳ Тоҳир милодий 1549-йилда вафот этган ва жасади Карбалодаги Ҳусайн ибн Али қабри ёнида дафн қилинган[5]. Унинг тўрт ўғли ва уч қизи бўлиб, улар орасидан имом Шоҳ Ҳайдар отасидан кейин имом ва саройда вазир бўлган[4].
Манбалар
- ↑ Саийид Атҳар Аббас Ризви, „А Соcио-Интеллеcтуал Ҳисторй оф Исна Ашари Ши’ис ин Индиа“, Вол. 1, п. 286, Маърифат Публишинг Ҳоусе, Cанберра, Аустралиа (1986).
- ↑ Жоҳн Норман Ҳоллистер, „Тҳе Ши’а оф Индиа“, п. 117, Лузаc анд Cо., Лондон (1953).
- ↑ W. Иваноw, А Форготтен Бранч оф тҳе Исмаилис. Тҳе Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд, Но. 1 (Жануарй 1938). [1]
- ↑ 4,0 4,1 Саийид Атҳар Аббас Ризви, „А Соcио-Интеллеcтуал Ҳисторй оф Исна Ашари Ши’ис ин Индиа“, Вол. 1, п. 290, Маърифат Публишинг Ҳоусе, Cанберра, Аустралиа (1986).
- ↑ Дафтарй. „Ҳусайни, Шаҳ Таҳир б. Ради ал-Дин (д. 956 АҲ/ 1549 CЕ)“. Тҳе Институте оф Исмаили Студиэс (2021).