Shoh Xalilulloh III
Шоҳ Халилуллоҳ ИИИ (форсча: شاه خليل الله سوم; 1740–1817) Низорий исмоилий жамоасининг 45-имоми. Халилуллоҳ Али ИИИ 1740-йилда Кирмон шаҳрида туғилган. Унинг тарбиясини икки ёшида амакиси Муҳаммад Бакир Мирзо ўз зиммасига олган ва уни Маҳаллатдаги уйида ўқитган. 1792-йилда у отаси Абу-л-Ҳасан Али ибн Қосим Алининг ўрнини эгаллаган. Сабаби Халилуллоҳ унинг тўнғич ўғли эди. У имомлик курсини Кирмондан Каҳакка кўчиради ва у ерда 20 йил раҳбарлик қилган. Унинг Шоҳ Халилуллоҳ номи ни’матуллоҳий сўфий номи бўлиб, низорийлар ва ниматуллоҳийлар ўртасидаги яқин муносабатни акс эттирган. 1815-йилда Шоҳ Халилуллоҳ ўзининг ҳинд издошларига яқинроқ бўлиш мақсадида Яздга кўчиб ўтган[1].
Вафоти
Шоҳ Халилуллоҳ 1817-йилда 77 ёшида (бир қанча издошлари билан бирга) Мулла Ҳусайн Яздий исмли мутаассибнинг Халилуллоҳнинг уйига ҳужум қилишга ундаши натижасида низорийлар ва ўн икки шиа уламоси тарафдорлари ўртасида юзага келган низо сабабли вафот этган. Бироқ Яздийнинг асл мақсади низорийларнинг одамлар орасида тарқалаётган таъсирини сусайтириш бўлган. Ҳужум вақтида имомнинг уйи ҳам талон-тарож қилинган. Мулла Ҳусайн Яздий қилмиши учун Фатҳ Алишоҳ Қожар (Эроннинг иккинчи қожар подшоҳи) томонидан жазоланади, чунки подшоҳ имом Халилуллоҳ билан яхши муносабатда бўлган[2].
Имом Ироқнинг муқаддас Нажаф шаҳрида, унинг қариндошлари ва авлодларининг жасадлари қўйилган мақбарага дафн қилинган. Имом бутун имоматини Форсда ўтказган сўнгги киши эди. Унинг ўрнига тўнғич ўғли Шоҳ Ҳасан Али бу лавозимни эгаллаган. У Оғахон унвонини қўллаган биринчи низорий имом бўлган. Мазкур анъана ҳозирги кунгача давом этмоқда.
Имомлар вафотидан сўнг, Эрон исмоилийлари ниҳоят омма олдида чиқиш ва 500 йилдан ортиқ амалда бўлган „Тақийя“ дан фойдаланишни тўхтатиш учун етарлича кучли мавқега эга бўлдилар[3].
Манбалар
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 462.
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 463.
- ↑ „Тҳе Шиа Имами Низари Исмаили Муслимс, Ҳисторй, Латест Видео, Неwс анд Доwнлоадс :: Сите мап - Энcйcлопедиа артиcле виэw“. Низариисмаили.cом. Қаралди: 2012-йил 25-август.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.