Шоҳ музаффар (ХВ аср, Ҳирот) -мусаввир ва хаттот; Султон Абу Сақд Мирзо ҳукмронлиги (1451 — 1469) даврида ижод қилган устоз Мансурнингўғли. Султон Ҳусайн даври (1469— 1506)да Алишер Навоий тарбиясида вояга этган ноёб истеъдод эгаси, тасаввуфга оид асар ҳам ёзган. Заҳириддин Бобур, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Ш.М.га юксак баҳо беришиб, унинг номини Беҳзод номи билан бирга қайд этишган. Мусаввир 24 ёшида вафот эца ҳам йирик санъаткор сифатида машҳур бўлган. У иштирок этган безакли қўлёзмалардан: Алишер Навоийнинг "Хамса" асарининг 1485-йил шаҳзода Бадиуззамон Мирзо учун (Буюк Британия, Оксфорд, Бодли), Сафавий шаҳзода Баҳром Мирзо учун яратилган алоҳида мураққаъ (Туркия, Истанбул, Тўпқопу саройи), Шарафуддин Али Яздийнинг "Зафарнома" (АҚСҲ, Балтимор, Эйзенхаур кутубхонаси) қўлёзмалари миниатюраларини кўрсатиш мумкин.