Shohimardon masjidi
Шоҳимардон масжиди — Навоий вилояти, Ғазғон қишлоғида жойлашган ёдгорлик. Масжид дастлаб ХВИ асрда, ҳозирги кўриниши ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида ҳукмронлик қилган манғитлар сулоласи вакили Амир Олимхон онаси томонидан қайта бунёд этилган[1]. Мазкур масжид қурилишида Ғазғонлик сартарошлар қатнашган. Масжид ташқи томонларида ҳадислар битилган. Масжид шимоли-шарқида халифа Али ибн Абу Толиб ал-Курашийнинг рамзи қабри мавжуд. Совет йилларида масжид фаолияти тўхтатилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, масжид ўз фаолиятини бошлаган. Масжидда поюстунга таянган тўртта устун мавжуд. Устунлар орасида гумбаз ва аркали қилиб ишланган. Гумбаз устида саккиз қиррали ойбиноқ яъни фонар жойлашган. Гумбаздаги саккизбурчакнинг ҳар бир қиррасида панжара бор ва у туйнук вазифасини бажарган. Масжидда учта миёнхона мавжуд ва у рамзий мақбарага қаратиб қурилган. Миёнхоналар учта гумбаз билан қопланган. Ушбу масжид тарҳи Кармана тумани Ҳазора қишлоғида жойлашган Деггарон масжиди билан қурилиши ўхшашдир. Масжид кириш қисмидаги дарвозада араб ёзувида „Шоҳимардон“ юқори қисмида эса „Басмамла“ ва чап томонида „Таййиба“ калимаси битилган[2]. Масжид ташқи деворлари юқори қисмида оқ ва қора рангли мармар китобаларга Қур’они Каримдан оятлар ва ҳадисдан иқтибослар битилган. Мазкур битиклар 1914—1915-йилларда ёзилган. Битиклар настаълиқ услубида ва насх хатида ёзилган[3]. Масжид деворидаги 1 ва 2 мармар лавҳлар битикда „Басмала“, Қур’они Каримдан „Юсуф“ сураси 64 ояти келтирилган[4]. Учинчи ва бешинчи мармарда ҳадис келтирилган[5]. Олтинчи мармартошда эса Қур’они Каримнинг „Фотир“ сурасининг 28 ояти битилган[6].
| Шоҳимардон масжиди | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Шоҳимардон масжиди |
| Умумий маълумот | |
| Тури | мажмуа |
| Шаҳар | Навоий |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ХХ аср бошлари |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
Ҳазрати Али (к.в.) га нисбат берилган кадамжо ва мозорлар ко’плаб диёрларда ҳам учрайди. Жумладан, Навоий вилояти, Нурота тумани Г’озг’он қо’рг’онида ҳам шундай муборак жой мавжуд. Бу маскан «Ҳазрати Шохимардон» деб аталади. Зиёратгоҳнинг бунёд бо’лиши билан бог’лиқ масалада ко’шимчамиз ё’қ эса-да, бу маскан халкнинг ҳурмати, муҳаббати ва ихлосининг холис ифодасиэканлигини та’кидлаб о’тишга бурчлимиз.
Оталари - Абу Толиб ибн Абдулмутталиб, оналари - Фотимабинти Асад ибн Ҳошим. Ризоуддин ибн Фахруддиннинг «Хулафоирошидин» номли асарида Ҳазрати Али (к.в.)нинг Аллоҳнинг улуг’ марҳамати ва иноятлари билан таваллуд бо’лишлари баён этилган:
«...милоднинг 601 йилида дунёга келдилар. Ота-оналарининг қо’йнида саккиз ёшга қадар (ба’зи ривоятларда эса то’ққиз ёшга қадар) тарбия топдилар. То’ққиз ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари Али ибн Абу Толибни о’з тарбияларига олдилар...
О’з уйларида то Аллоҳ таборак ва таоло оламга пайг’амбар қилиб юборгунга қадар бирга сақлаб юрдилар. Аллоҳ у зотни инсониятни бахт-саодат ё’лларига ё’л ко’рсатишлик учун оламга раҳмат пайг’амбари килиб юборган пайтда ҳазрати Али Расулуллоҳга эргашдилар ва имон келтирдилар, рост деб тасдик этдилар. Ҳазрат Али ёш йигитлар ичида янги порлоқ динга биринчи бо’либ бо’йсунганларидан эдилар...». (91 -92 бетлар) Ҳазрати Али шижоатли, жасур жуда ҳам паҳлавон бо’лган. Шариат асрорларига олим, динни комил билувчи фақиҳ, унинг усул ва маромларини чуқур тушунадиган ва хужжатлари собит булувчи билимдон, дунё матоларидан юз о’гирган зоҳид ҳам эди. Доимо халлоқу олам – Аллоҳ таборак ва таолонинг фикрига чо’миб юрарди. Расулуллоҳнинг «Мен илмнинг шаҳриман, Али эса унинг эшиги» деганлари саҳиҳ ҳадисларда келгандир.
Исломда энг билимдонлардан бири бо’лган Абдуллох, ибн Аббос (р.а.): «Бирор нарсани Али айтганлари бизга исбот бо’лган чог’да бошқа киши нима деркин деб турмас эдик», дейишлари илмуҳол в қол мартабасида бу улуг’ зот тутган даражани муфассал англатади. Пайг’амбаримизга куёв бо’лишларида ҳам улуг’ ҳикмат бор. Муҳаммад (с.а.в.) жанобимиз қизлари Фотима (р.а.)га қараб: «Мен сени, эй азиз қизчам, имони ҳар қандай бошқа инсондан ко’ра қувватлироқ илми ҳамманинг илмидан ко’ра ко’проқ, о’зи эса қавмимиз ичида ахлоқ ва шарафда афзалроқ бир кишининг олдига омонатга қо’йиб қо’йдим», деганлари ҳазрати Алига нисбатан ҳолис баҳо ва эҳтиром, ҳақиқатдир.
661 милодий йилнинг 19 январида Куфа масжидидан чиқиш пайтида Абдураҳмон ибн Мулжамнинг қиличи зарбидан яраланиб, икки кундан со’нг вафот этади. Жасади шу масжид ёнига дафн этилади. Кейинчалик Нажаф қасабасига (катта қишлоқ, шаҳарча) жасадлари ко’чирилади. Ҳазрати Али(к.в.)нинг муборак қабрлари ҳозирда обод масканга айлантирилган. Минглаб инсонлар ибрат ва ихлос билан зиёрат этади.
Али (р.а.) чуқур нафас олдилар ва айтдиларки: «Эҳ! Мана буерда (қалбда) катта илм бор, қанийди, уни ко’тарувчи кишини топсам. Фақат ишончсиз толибга дуч келяпманки, у дунё талабида динни восита қилади, ишлатади ва Аллоҳнинг не’матлари билан унинг авлиёларига тил теккизади ҳамда Аллоҳнинг ҳужжатлари билан Унинг халкида о’зини устун тутади. Ёки ҳақиқат аҳлига итоат этувчи толибга дуч келяпман, лекин унда басират бо’лмагани боис, шубҳали нарсага биринчи бор ро’бару келиши билан оқ қалбига шир ко’рнашиб қолади.
Г’озг’он қишлог’ида жойлашган «Шоҳимардон» масжиди ХВИ–асрда қурилган. Кейинчалик Бухоро амири Амир Олимхоннинг оналари ташаббуси билан қайтадан қурилган. Қурилишда маҳаллий Г’озг’онлик сангтарош усталар ишлашган. Масжид деворлари то’лиқ Г’озг’он мармар тошлари билан тикланган.
Масжиднинг ташқи деворлари устки қисмида мармар тошларга ҳадислар о’йиб ёзилган.Масжиднинг шимоли шарқида ҳазрати Али розиёллоҳу анҳунинг рамзий қабрлари мавжуд. Масжид ҳовлисига кирмасдан чап қо’лда Қамбар ота рамзий қабрлари бор. Шо’ролар даврида масжид фаолиятини то’хтатган. Юртимиз мустақилликка эришгач масжид яна фаолият ко’рсата бошлади. Ҳозирги кунда масжид мо’мин мусулмонлар ихтиёрига берилган.
Манбалар
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н, Раззоқов А, Раҳимов К. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2015 — 376-бет. ИСБН 978-9943-4509-5-0.
Ҳаволалар
- „Шоҳимарбон жомеъ масжиди“. Қаралди: 2023-йил 31-июл.[сайт ишламайди]