Шоҳнавозхон (ХВИИ аср ХВИИИ аср бош лари) — ҳиндистонлик тарихчи олим ва адиб. шаҳрининг форс тилида ёзган "Маосир улумаро" ("Амирлар тарихи") асари Ҳиндистоннинг ўрта асрлардаги тарихи, иқтисоди ва, айниқса, маданиятини ўрганишда муҳим манба саналади; Ш. мазкур тадқиқотида бизгача етиб келмаган кўпгина асарлардан фойдаланган. Асарда ХВИ асрнинг ярмидан ХВИИИ аср бошигача Ҳиндистонда яшаб, ижод этган (шунингдек, Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга келиб яшаб қолган) давлат, фан ва маданият арбобларининг ҳаёти ҳамда ижодий фаолиятлари ёритилган. Асарнинг охирги қисмини шаҳрининг ўғли Абдулҳай ёзган. Асарни инглиз шарқшуноси Н.Беверж хоним форсчадан инглиз тилига таржима қилиб, Калкуттада нашр эттирган (1946).