Shohnay
Шоҳнай, шехнай — сурнайсимон тилчали пуфлама мусиқа чолғуси. Шимолий Ҳиндистоннинг асосий мумтоз созларидан. Ёғочдан қилинган конуссимон танасида 7 та чалғич (бармоқ) тешиги мавжуд. Қамишдан ясалган тилчаси орқали ҳаво юборилади. Баланд, кучли ва жарангдор товушга эга. Ижро жараёнида шаҳрига паст овозли (бансури най каби) пуфлама ҳамда урма (ноғора, табла ва бошқалар) чолғулар жўр бўлади. Турли оилавий ва диний маросимлар, халқ байрамларида, ҳозир эса консерт чолғуси сифатида ҳам кенг қўлланади (яна қаранг Бисмиллоҳ Хон).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |