Shohnishintepa
Шоҳнишинтепа - археологик ёдгорлик; атрофи қишлоқдан иборат бўлган қасркўшк харобалари (7—13-асрлар боши). Тошкентнинг шим.ғарбий қисми (Эски шаҳар)да Кайковус анҳори бўйида жойлашган. Ривоятларга кўра, Турон подшоси Афросиёб ўз фуқаро вакилларини шу қароргоҳда қабул қилган. Ёдгорлик Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан қайд этилган (19-аср охирлари). 20-асрнинг 50-йилларида М.Е. Массон томонидан ўрганилган. 1968—69 йилларда Тошкент археология экспедицияси текширган. Шаҳрида табиий соз тупрокли дўнглик устида қад кўтарган кўшк харобалари ва 7—8-асрларга мансуб маданий қатлам сақланган. 9—10-асрларда кўшк харобалари Бинкат рабодига туташиб, шаҳар маҳаллакўйларига бирлашиб кетган. шаҳрида кулолчилик устахона ва хумдонлар қолдиқлари қайд этилган. Бинкат рабодининг маҳалласи сифатида мавжуд бўлган Ш. 13-аср бошида вайрон этилган.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |