Shohrux reper
Шоҳрух репер (асли исми: Шоҳруҳ Шодмонов; 1986-йил 31-январ; Тошкент шаҳри, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик машҳур репер, қўшиқчи, депутат ва йўналиши бўйича иқтисодчи. Шоҳрух репер 2004—2005-йилларда ўтказилган Тарона тақдимотининг „Йил ютуғи“ ва „Йил кашфиёти“ номинацияси бўйича ғолиби деб топилган. 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[1].
Шоҳрух репер | |
|---|---|
|
Шоҳрух репер Заковат интелектуал ўйинидаги танаффусда меҳмон сифатида қўшиқ ижро этмоқда, 2023-йил 29-сентябр. | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Шоҳруҳ Шодмонов 1986-йил 31-январ |
| Фуқаролиги |
|
| Ота-онаси |
Ўктам Шодмонов Шоҳида Шодмонова |
| Мукофотлари |
Тарона тақдимотининг „Йил ютуғи“ (2004) ва „Йил кашфиёти“ (2005) номинациялари ғолиби. |
Ижодий фаолияти
Шоҳрух репернинг илк консерт дастури 2006-йилнинг 17-19-феврал кунлари „Халқлар Дўстлиги“ саройида бўлиб ўтган. Консерт давомида ижро этилган 20 та қўшиқнинг 17 таси жонли тарзда ижро этилгани айтилади. 2007-йил 22—25 феврал кунлари бўлиб ўтган „Халқлар дўстлиги“ саройидаги консертида режадаги 22 та қўшиқнинг барчасини жонли тарзда ижро этилган[2].
Шоҳрух реппер 2022-йил 21-октябр куни Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ижодидаги 15 йиллик юбилей консертини берди[3].
Депутатлик фаолияти
2019-йил 22-декабр куни Шоҳруҳ Шодмонов ўз номзодини ЎзЛиДеПдан кўрсатган ҳолда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати этиб сайланган[4][5][6][7]. Шу муносабат билан Шоҳрух Шодманов ижтимоий тармоқлар орқали обуначиларга қуйидаги мурожаат билан чиққан[8][9][10]:
Азиз ҳамюртлар! Мана сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати бўлиб сайландим! Мендан баландпарвоз гаплар кутманг, менинг фикримча ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаш керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!
Оиласи
Шоҳрух репер 2016-йил 12-май куни Злата исмли қиз билан турмуш қурган. Жуфтликнинг бу тўйга қадар 2 ёшли фарзанди бўлгани мухлислар ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган[11]. Шоҳрух репер бу муҳокамаларга қуйидаги сўзлар билан жавоб қайтарди[12]:
2,5 йил аввал қонуний никоҳ ва „загс“дан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросим ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик. Ортиқча гап сўзларга хожат йўқ.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
- ↑ „Биография Шохрух“ (ру). Ласт.фм. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ ойина.уз „Эстрада ўрнини репга бўшатиб беряптими? Маиший мавзулардан узоқ, ижтимоийлашиб бораётган ўзбек репининг бугунги қиёфаси“ (уз). Ойина.уз. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ Ўзбекистон, Спутник „Шоҳрух репер депутат этиб сайланди“ (уз). Спутник Ўзбекистон (20191224т0936+0500). Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Инстаграм“. www.инстаграм.cом. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Репер Шоҳруҳ Шодмонов депутатликка номзодини қўйди“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Депутат Шохрух Шадманов призвал не поддаваться панике - Срочные новости Узбекистана: Репост.уз“ (ру). Репост (2020-йил 15-март). Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Репер Шохрух избран народным депутатом Чиланзарского районного кенгаша“ (ру). Подробно.уз. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Инстаграм“. www.инстаграм.cом. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ „Рэпер Шохрух стал депутатом“ (оз). УзРепорт.неwс. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ уз, Кун „Тошкентдаги “Яккасарой” тўйхонасида Шоҳрух репернинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.
- ↑ уз, Кун „Шоҳрух репер нега аввал фарзандли бўлиб, кейин уйланганига изоҳ берди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 2023-йил 2-декабр.