Шоҳрухбий (Шоҳрух, Шоҳруххон; тахминан 1680 ёки 1681—1721) Ўрта Осиёнинг Фарғона водийсида (ҳозирги Қўқон шаҳри марказ)кейинчалик Қўқон хонлиги деб аталувчи давлатнинг асосчиси (1709—1721)[1]. Ўзбекларнинг Минг сулоласига ўзбеклар уруғи мансуб бўлган. 1709-йилда хонликни Бухоро амирлигидан мустақил деб эълон қилади ва умрининг охиригача Қўқон хонлигида ҳукмронлик қилади ва У Қўқонни давлатнинг пойтахти деб э’лон қилди ва у ерда Қўқон аркини (қал’а) барпо эттирди. Бу арк кейинчалик бошқа хонлар даврида кенгайтирилди.. Вафотидан сўнг унинг ўрнига хонликни тўнғич ўғли Абдураҳимбий бошқаради[2].

Шахрух-бий
ўзбекча: Шоҳрухбий
форсча: شاهرخ بی‎‎
Қўқон бийи
Мансаб даври
1709 – 1721
Ўтмишдоши Лавозим таъсис этилгган
Вориси Абдураҳимбий
(1721—1734)
Тож кийдириш маросими 1709, Тепақўрғон
 Оталиқ
Монарх Убайдуллахон ИИ
Вориси Лавозим бекор қилинган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1680
Фарғона водийси
Бухоро хонлиги
Вафоти 1721
Тепақўрғон
Қўқон хонлиги
Миллати Минглар
Болалари Абдураҳимбий
Абдулкаримбий
Шады-бий
Отаси Ашурбий
Дини Ислом Сунний

Ҳаёти

Ҳокимият тепасига келиши

Шоҳрухбийнинг ҳокимият тепасига келиши тўғрисида турли маълумотлар мавжуд. Ҳенрй Ҳойле Ҳоwортҳнинг 1880-йилларда ёзиб қолдирган маълумотларига кўра Шоҳрухбий қайнотасини ўлдириб, ҳокимиятни қўлга олади ва у ҳукмронлик қилиб келаётган ҳудудларни кенгайтиришга ҳаракат қилади ва шу даврда Қўқон хонлигига асос солади[3].

Бошқа бир малумотларга кўра эса 1709-йилда Минг сулоласи вакиллари алоҳида беклик тузиб олган дин пешволарини ҳукуматдан ағдарадилар ва ўзлари учун Фарғона водийсида янги ҳокимият ўрнатадилар. Айни ўзларининг қабиласидан бўлмиш ҳарбий қобилиятга эга ва жисмонан кучли шахс — Шоҳрухбийни эса ушбу давлатга ҳукмдор этиб тайинлайдилар. Шу тариқа Ўрта Осиёнинг Фарғона водийси ҳудудида кейинчалик Қўқон хонлиги деб юритиладиган янги давлат вужудга келади.

Шоҳрухбий ўз одамларига ўрда ва қўрғон учун қулай жой танлашга фармон беради. Унинг одамлари „Кўк тўнликлар“ деб аталадиган қабила истиқомат қилувчи икки сой оралиғида жойлашган ҳудудни қулай жой деб ҳисоблайдилар ва шу ерда арк, кейинчалик эса унинг атрофда сарой ва бинолар қура бошлайдилар. Қурилиш ишлари ниҳоясига еткандан кейин эса Шоҳрухбийни тахтга ўтқазадилар (1709).

„Олтин бешик“ афсонаси

Қадимдан маълумки, мамлакат тахтига ўтириш ва унга ҳукмронлик қилиш учун Чингиз ёки Афросиёб авлодидан бўлиш зарур бўлган. Шоҳрухбий эса Чингиз авлодидан ҳам, Афросиёб авлодидан ҳам бўлмаганлиги учун сарой кишилари томонидан „Олтин бешик“ афсонаси тўқиб чиқарилади. Ушбу афсонага кўра, Кобул томон йўлга отланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур Фарғона водийсида туғилган чақалоғини олтин бешикка солади ва уни ўша ерда қолдириб кетади. Кейинчалик ўзбек қабилалари водийдан бешикни топиб оладилар ва болани войга етказадилар. Бешикдаги бола вояга етгач, ундан Султон элик номли бола, Султон эликдан эса Худоёр, Муҳаммад Амин, Абулқосим, Шоҳмастбий (Эжмосбий), Ҳожибий, Ашурбий, сўнг Шоҳрухбийлар дунёга келади.

Шоҳруҳбий ҳукмронлик қилган давлат таркибига дастлабки йиллари пойтахт шаҳар Қўқондан ташқари, Наманган, Марғилон, Конибодом ва Исфара шаҳарлари ҳам кирган.

Шоҳрухбийнинг урушлари

Бухоро хонлигига қарши ҳаракатлар

ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошларида Фарғона водийси Бухоро хонлиги таркибида эди. Аммо бу даврда Бухоро ички низолар билан банд бўлиб, марказий ҳокимият заифлашган.Шоҳрухбий бу сиёсий бўшлиқдан фойдаланган ҳолда Фарғонада мустақил ҳокимият ўрнатиш учун кураш олиб борди.У дастлаб маҳаллий зодагонларни ўз тарафига оғдириб, Бухоро ҳокимларини ҳудуддан сиқиб чиқарди.1709-йилда расман Бухоро ҳукмронлигидан ажралиб чиққанини э’лон қилди ва Қўқон хонлигини ташкил этди.

Вафоти

Шоҳруҳбий 12 йил давомида ҳокимият тепасида туриб, 13-йили, яъни 1721-йилда вафот этади.

Ундан Абдураҳимбий, Абдукаримбий ва Шодибий исмли уч нафар ўғил қолади[4].

Манбалар

  1. ↑ „СҲОХРУҲБИЙ“.
  2. ↑ „СҲОҲРУХБИЙ“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Дубовицкии & Бабабеков, 2014 — 77-бет. 
  4. ↑ „СҲОХРУХ-БИЙ. БИРИНCҲИ ҚЎҚОН ХОНИ“.