Shoikrom Shoislomov
| Шоикром Шоисломов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1908-йил Тошкент шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | таржимон |
| Институтлар | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти |
| Дини | Ислом |
Шоикром Шоисломов — таржимон ва олим. 1908-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Шоислом Шомуҳаммад ўғли хаттот ва мударрис бўлган.
Шоикром Шоисломов 1922-йилгача эски мактабда Мирза Аҳмад Ҳожи исмли домлада таҳсил олган. 1926-йилгача Бешёғочдаги „Ҳолматбой“ мадрасасида мударрисслик қилувчи отасидан араб тили грамматикаси ва риторикани ўрганган.
Сўнгра Тошкентдаги „Дегзер“ мадрасасида мударрис бўлиб турган Саид ибн Муҳаммад ал Асийдан 1930-йилгача араб адабиёти бўйича мадраса талимини олган. Кейинги йилларда турли идораларда бухгалтер бўлиб ишлаган. 1961-йилдан эса Ўзбекистоб ССР фанлар академиясининг Шарқшунослик институтига илмий ходим бўлиб ишга кирган.
Шоикром Шоисломов институт фондида сақланаётган араб тилдаги қўлёзма асарларни аниқлаш ва карточка ёзиш ишларини олиб борган. Кейинчалик Ибн Синонинг „Алжуза“ асари устида илмий иш олиб борди.
Шоикром Шоисломов 20-аср араб адабиётидан ўзбек тилига бир қанча таржималар қилган. Жумладан И. Абдуллаев билан бирга миср ёзувчиси Абдураҳмон аш Шарковийнинг „Ер“ (Ал Арз) романини ўзбек тилига аржима қилган.