Шоира Азимовна Мусаева (1956-йил 15-декабр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) – ўзбекистонлик олима, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.

Шоира Азимовна Мусаева
Таваллуди 1956-йил 15-декабр (1956-12-15) (69 ёш)
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби иқтисодчи
Соҳаси иқтисодиёт, маркетинг
Таълими Самарқанд кооператив институти
Илмий даражаси иқтисодиёт фанлари номзоди
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Шоира Мусаева 1956-йил 15-декабр Самарқанд вилоятида туғилган[1]. 1977-йилда Самарқанд кооператив институтини товаршунос мутахассислиги бўйича тугатган. 1992—1993-йилларда Самарқанд кооператив институти „Маркетинг“ кафедраси ассистенти, 1993—1997-йилларда „Савдони ташкил этиш“ кафедраси катта ўқитувчиси, 1997-йилда „Тижорат ва савдо логистикаси“ кафедраси доценти, 1997—2021-йилларда „Маркетинг“ кафедраси доценти вазифасида фаолият кўрсатган. 2021-йилдан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти „Маркетинг“ кафедраси профессори вазифасини бажарувчи[1].

Илмий фаолияти

1989-йилда Москва кооператив институтида русча: „Кооперативная торговля книгами в Узбекской ССР и пути её совершенствования“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. 1990-йилда иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олади. 1997-йилда доцент илмий унвони берилади. 5 та монография, 140 та илмий мақолалар муаллифи[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.