Shokir Axmedov
Шокир Ахмедов (25-феврал 1943-йил, Тошкент) – балетмейстер. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000). Тошкент давлат хореография билим юртини (1962), Москва давлат театр санъати институтининг балетмейстерлик факултетини (1972) тугатган. 1962—1965-йиллар Ўзбек давлат Катта ашула ва рақс ансамблида, 1972—1974-йиллар „Шодлик“ ансамблида, 1974-йилдан Муқимий театрида бош балетмейстер. Ахмедов саҳналаштирган энг яхши рақслар: „Эркаклар катта ракси“, „Учрашув“; спектаклларда – „Жоним фидо“, „Нурхон“, „Аршин мол олон“, „Супер қайнона“, „Дилафрўзга тўрт ошиқ“, „Тақдир“, „Ур, тўқмоқ!“, „Паранжи сирлари“ ва бошқа Ахмедов Ўзбекистонда ўтказиладиган тантанали байрамларда бош балетмейстер сифатида иштирок этган. Рақсларида замонавий-ижтимоий руҳ асосий ўрин тутади. Мумтоз рақсларга ҳам янгича сайқал бериш, доимо оригиналликка, ўзига хос рақслар яратишга интилиш Ахмедов ижодига хосдир.
| Шокир Ахмедов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1943-йил 25-феврал |
| Таълими | Тошкент давлат хореография билим юрти |
| Касби | Балетмейстер |
| Мукофотлари | Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |