Шокир Қосимович Фармонов (1941-йил 20-феврал, Данғара тумани) – математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000). Физика математика, фанлари доктори (1973), профессор (1977). Тошкент Давлат Университетининг механика,математика факултетини тугатган (1963). Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика институтида кичик, катта илмий ходим, сўнгра эҳтимоллар назарияси бўлими мудири, бош илмий ходим (1965— 1988, 1996-2003). Ўзбекистон Миллий университети эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси мудири (1988-1996, 2004-йилдан профессор). Низомий номидаги Тошкент Педагогика университети математика ўқитиш методикаси кафедраси мудири (2003 – 2004). Илмий ишлари Марков занжири бўйича боғланган тасодифий миқдорлар ва векторлар учун лимит теоремаларига оид. Эҳтимоллар назариясининг лимит теоремалари бўйича туркум ишларни бажарган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).