Shokir Fayzullayev
Шокир Насибуллаевич Файзуллаев — 2010—2015-йилларда Ўзбекнефтгаз компанияси бошқарув раиси[1].
| Шокир Насибуллаевич Файзуллаев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2010-йил 23-март – 2015-йил 29-август | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Қамбарали Эшонқулов |
| Вориси | Алишер Султонов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 7-июн Тошкент |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Маълумоти
1986-йилда Тошкент политехника институтини, 2004-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
1986—1991-йилларда — „Прогресс“ ишлаб чиқариш бирлашмасида технологик муҳандис, катта муҳандис, етакчи муҳандис, сектор мудири, маҳаллий қурилиш материаллари ва маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи.
1991—1992-йилларда „Нафосат“ ишлаб чиқариш кичик корхонаси директори.
1992—1993-йилларда „Маҳаллий саноат“ бирлашмаси бош мутахассиси, 1-тоифали муҳандис-иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи.
1993—1994-йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш давлат қўмитасида ташқи иқтисодий алоқалар ва хориждаги мулк бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ташқи иқтисодий алоқалар ва хориждаги мулк бўлими бошлиғи.
1994—1995-йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ташқи иқтисодий алоқалар ва хориждаги мулк бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — хорижий инвестициялар ва хориждаги мулк бошқармаси бошлиғи.
1995—1998-йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштиришга кўмаклашиш гуруҳи ижрочи директори.
1998—1999-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси инвестиция дастурлари бўлими бош мутахассиси.
1999—2003-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси секторни ислоҳ қилиш ва қимматли қоғозларни жойлаштириш бошқармаси бошлиғи.
2003—2005-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ Миллий холдинг компанияси нефт-газ тармоғини истиқболли мутаносиб ривожлантириш ва шартномавий ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармаси бошлиғи.
2004—2005-йилларда „Ўзнефтгазмаш“ аксиядорлик жамияти бош директори.
2005-2008-йилларда „Ўзбеккимёмаш заводи“ ОАЖ бош директори.
2008—2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизация қилиш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
2010—2015-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси.
2015—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари.
2017-йилдан „Жиззакҳ Петролеум“ (ҳозирги „Саноат Энергетика Гуруҳи“ МЧЖ) бош директори.
2007-йилдан Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиали Васийлик кенгаши аъзоси.
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2023-01-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-05-24

