Shokir Sulaymon
Шокир сулаймон (асл номи Сулаймонов Шокир) (1900, Қўқон — 1942-йил, 9-май, Тошкент) — ёзувчи, адабиёцҳунос ва педагог. 1916-йилда „усули жадид“ мактабини тугатиб, Оренбургдаги „Ҳусайния“ мадрасасида таҳсил кўрган. Сўнгра Тошкентдаги ўзбек ўлка эрлар маориф институти (1920—1922), Москвадаги ишчилар фти (1922—1924), Олий педагогика академияси (1924—1926)да ўқиган. Республиканинг ўша вақтдаги пойтахти Самарқандга қайтгач, партия мактабида ўзбек тили ўқитувчиси (1926), „Маориф ва ўқитувчи“ ҳамда „Ер юзи“ жур.ларида масъул котиб (1927—1930), Ўзбекистон унтида ассистент, доцент (1931—1937), Ўздавнашрда муҳаррир (1938), Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим (1940— 41). „Қизил қалам“ (1926—1930) адабий ташкилоти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва уюшманинг Самарқанд вилоят бўлимини ташкил этишда фаол қатнашган. Ш.С. ижодини 1919-йилда шеър ёзиш билан бошлаган. „Эрк куйлари“ (1926), „Ғалаба марши“ (1928), „Давр ҳайқириғи“ (1932) шеърий тўпламлари, „Янги сарой“ (1931), „Ўтганларни эслаганда“ (1933) достонлари, „Аччиқ хотиралар“ (1930), „Янги турмушда“, „Бахтли Ҳалима“ (1931), „Гуласал“ (1933) каби ҳикоя, шеър ва достонлар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчиларининг 1қурултойига совға сифатида „Сайланма асарлар тўплами“ (1934) нашр этилган. „Қул“, „Қутулиш алангаси“, „Қонли девор“, „Шарқ қизи“ сингари шеърлари билан ўзбек шеъриятида сочма жанрининг; „Оқ негр“, „Фин Фон“, „Яма ҳам Ҳама“, „Ҳиндистонда“, „Бутун дунёга саёҳат“ сингари асарлари билан ўзбек болалар адабиётининг шаклланишига ҳисса қўшган. 1941-йил 27-августда „Иттиҳоди толибон“ (1918—1919), „Миллий иттиҳод“ (1919—1922) аксилинқилобий ташкилотларига аъзо бўлганлик ва миллатчилиқда айбланиб қамоққа олинган, сўнг отиб ташланган. 1956-йил 17-сентябрда оқланган.
Манбалар
- Ўч, Т., 1964.
Адабиётлар
- Юнусов М., Шокир Сулаймон [Сахий қаламлар!, Т., 1975.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |