Shokirjon Rahimiy
Раҳимий Шокиржон (1898, Тошкент — 1938.4.10) — маърифатпарвар. Отаси қўлида хацаводини чиқаргач, мадрасада, усули жадид мактаби ва кечки рустузем мактабида ўқиган (1903— 09). "Раҳимия" мактабида ўқитувчилик қилган (1909—19). Р. "Турон" театр тўдаси фаолиятида қатнашиш билан бирга Халқ университети (1918), "Иштирокиюн" газ. (1919) ва "Нашри маориф" жамиятининг ташкил этилиши (1923)да ташаббускор бўлган. 1912-йилдан бошлаб усули жадид мактаблари ва турли ўқув юртлари учун ўқув қўлланмаларини нашр этган. Ўзбек тилидаги биринчи алифбе дарслиги — "Совға" (1919), шунингдек, "Она тили" (1918, Фитрат ва Қ. Рамазон билан ҳамкорликда), "Катталарга ўқиш", "Алифбе дарслиги" (1922), "Катталар йўлдоши" (1924), "Катталар алифбеси" (1927), "Савод" (1930), "Ўзбек тили. Иш китоби" (1932) сингари дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи. "Садои Туркистон" газетада адабий ходим (1914—15), Эски шаҳар (1918—23) ва Тошкент вилоят халқ маориф бўлимларида мудир (1924), айни пайтда лбосқич мактаблари, таълим ва тарбия билим юртларида ўқитувчи ва мудир (191822). Р. 1924-йилда Москвада ўзбек ёшлари учун ташкил этилгар Бухоро Маориф уйи ва ишчилар факултетига мудир этиб юборилган. 1930—31 йилларда "миллий иттиҳодчилар" устидан бўлиб ўтган суддан кейин Тошкентга қайтиб, маориф тизимидаги муассасаларда ишлаган. 1937-йил 5 августда "халқдушмани" сифатида қамоқка олиниб, кўп ўтмай, 1938-йил 10-апрелда отиб ташланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |