Шом жомеъ масжиди — Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Когон шаҳрида жойлашган жомеъ масжид[1][2]. Шаҳарнинг шарқий қисмида бунёд этилган ягона суннийлар масжиди.

Шом масжиди
Шом жомеъ масжиди
Умумий маълумот
Мақоми Диний ташкилот
Тури Масжид
Жойлашуви Бухоро вилояти
Манзили Набиев кўчаси, 7-уй[1]
Шаҳар Когон
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши тугаган 1995-йил
Map
Шом жомеъ масжидининг ўрни харитада

Масжид ўз даврида Когон шаҳар Локомотив депосининг раҳбари бўлган Тошиев Шомурод ҳомийлигида қурилган ва ўз фаолиятини 1995-йили Рамазон ойидан бошлаган. Масжид номи унинг ҳомийси исмига атаб „Шом“ деб номланган[3].

Масжид биноси пишиқ ғиштдан қурилган. Унинг кираверишига айвон тикланган. Масжид биноси икки хонадан иборат[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган диний ташкилотлар“. Минжуст.уз. 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-январ 2023-йил.
  2. ↑ „Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган диний ташкилотлар“. Бухоро.адлия.уз (2018-йил 25-июл). Қаралди: 2023-йил 1-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Когон шаҳар „Шом“жомеъ масжид тарихи“. Нақшбанд.уз (2020-йил 15-апрел). Қаралди: 2023-йил 1-январ.